БЎСТОНЛИК ЧЕМПИОН

Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Бўстон шаҳарчасидаги “Янгиобод” маҳалла фуқоралар йиғини маъсул котиби Мусурмон Тоғаев от спорти бўйича усталикка номзодлик даражасига етишган эди. 1977- йиллар эди. Ўшанда Мусурмон ўрта мактабни тугаллаганига эндигина бир йил бўлганди. Жиззах туманидаги 76 “Ровот” – от заводида чопқир қорабайр отлари боқиларди.

Ҳа, илгарилари корабайер отлари ҳақида қўшиқлар кўйланган айниқса, уруш йиллари бу отларнинг донғи достон бқлганди. Мусурмон тез-тез от заводида бўлиб, синаб курилаётган корабайр отларини томоша қилишни яхши кўрарди. Гоҳида ўзи ҳам отга миниб, мусобақаларда қатнашарди. 76 “Ровот” от заводининг отчилик бўйича зоотехниги (марҳум)

Жўра Чалабоев отнинг устида худди қўйиб қўйгандек бўлиб ўтириб олган Мусурмонни кўриб, уни олдига чақирди. От спорти мусобақасида қатнашишни истайсанми? – деди у сочлари ўсиб елкасига тушган, жуссаси кичик ўсмирга. Мусурмон қувониб кетди. Ундай бўлса келавер. Мен тайинлаб қўяман. Сенга от беришади. Ўша йиллари бу отлар баҳордан то кузгача бутун Республика миқиёсида Тошкент отчопарида синаб кўриларди.

Шундай қилиб 1977- йилда Тошкент отчопарида, Тошкент от заводи, Қозоғистоннинг Сариқёғоч от заводидан келган, Тошкент от спорти мактаби, Қашқадарё от заводи, Жиззах туманининг Навоий номли клхозидан олиб келинган чопқир қорабайр отлари синовдан ўтказилди. Ишонасизми, анна шу синовларда қўлга киритилган совринларнинг 60 фоизи 76 “Ровот” от заводида парваришланган чопқир қорабайрлар олган эди.

Кейин Мусурмон армия хизматига кетди. 1979- йилда армия хизматидан қайтиб келган Мусурмон Тоғаев Тошкент кооператив техникумига ўқишга кирди. Талабалик пайтларида бирон кун ҳам канда қилмай отчопарда бўлиб, синовларда қатнашиб турди. Чавондозликда маҳсус ғолиблик дипломини олганман, – деди Мусурмон Тоғаев ўша кунларни чуқур энтикиш билан эслар экан,

1000 метр 3 километр масофагача бўлган чопишда кўп марта ғолиблик қилганман. Кейин эса отлар камайиб кетди. Ҳозир эса умуман қорабайр зотли отлар бўлганлигини кўпчилик ёшлар билмайди ҳам. Ҳа, техника тараққиёти отларни гўё бир четга суриб ташлагандай. Ровотда отлар бор. Лекин унинг илгариги шуҳратини тиклаш қийин. Ривожланган мамлакатларда от спортига катта эътибор беради.
Бизда ҳам шундай бўлиши керак.

Абдулфайз Баротов.
I-гурух ногирони, журналист.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares