
Сирдарё вилояти чўл зоналар тоифасига киришига қарамай, ушбу ҳудудда шундай инсонлар борки, аввало Ватанни, юртини ҳар бир ютуқларини турли қирраларини дил ҳарорати билан намойиш қилишга қурби етади. Чўлни бўстонга айлантиришга ўз ҳиссаларини қўшиш ниятида бўлган, авлод-аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган ҳунарларни амалга ошираётган бундай олижаноб,
қалби пок инсонларнинг меҳнатини юзага чиқаришга қаратилган интилишни Сирдарё вилоят “Ҳунармандлар” уюшмасига бошлиқ этиб тайинланган Ҳайрулло Жўраев тимсолида кузатиш мумкин, унинг қисқа вақт ичида вилоят ҳунармандлари билан олиб борган фаолияти, самарали меҳнатлари ўзлигини намоён қила бошлади. Сирдарё вилоят “Ҳунарманд” уюшмасида ўз фаолиятини юритар экан,
бу ўз ишининг устаси бўлган инсон қисқа вақт ичида ҳунармандларнинг музейини барпо этишга ҳам улгирди. Чинакам маҳорат эгалари “Ташшабус” кўрик танловларида муносиб ўринларни эгаллаб, вилоятимиз шарафига шараф қўшишда ўз ҳиссаларини қўйишди, бундай сайи -ҳаракатларда албатта вилоятимиз маҳаллий давлат ҳокимияти раҳбарларининг ҳам ҳиссаси катта бўлди.
Шундай ҳайирли ишлар амалга оширилар экан, чўлни Гулистонга айлантириш йўлида озгина бўлса ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ўз касбининг моҳир усталари вилоятимизда кўплаб топилади ва шундай инсонлар ўз билимларини кўпчилик билан баҳам кўришдан бағоят мамнун бўлади. Тақдим этилаётган тасвирлар вилоятимиз равнақининг бир кўриниши десак муболаға бўлмайди.
К. Бозорбоев “Бирдамлик” ҳаракати Сирдарё вилоят бўлими бошлиғи.



