“Бирдамлик” халқ ҳаракатининг таъсис этилишининг 5 йиллик юбилейи Қашқадарё вилоятида кенг нишонланди

2009- йил 10 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида “Бирдамлик”
халқ ҳаракатининг 5 йиллик юбилей тўйи мухолифатчи “Бирдамлик” чилар ва уларнинг меҳмонлари томонидан кенг нишонланди. Юбилей тўйга “Бирдамлик” чилардан ташқари вилоятдаги бошқа нодавлат ташкилотлардан ҳам меҳмонлар қатнашишди.

Хусусан “Эрк” партиясининг амалдаги раиси Самад Мурод,”Бирлик” партиясининг вилоят раиси Дайно Ташанов, ”Эзгулик” жамиятининг вилоят раиси Зулфиқор Мирзақулов, Шахсни ҳимоялаш ташаббус жамиятининг вилоятдаги раиси Жўра Мурод, мухолифатчилар, ҳуқуқпарварлар ва оддий фуқаролар шулар жумласидандир.

“Бирдамлик”нинг вилоятдаги маъсул вакили Нодир Ахатов байрам тадбирини очиб берди. У “Бирдамлик” халқ ҳаракатининг ташкилотчиси ва раиси Баҳодир Чориевнинг ва котиби Дилором Исҳоқованинг номидан ва ўзининг номидан ушбу анжуман қатнашчиларнинг барчасини қутлади ва юқорида номи келтирилган “Бирдамлик»чиларнинг саломини етказди.

Байрам- юбилейга ҳукумат томонидан ҳеч қандай тазйиқ, босимлар ўтказилмади.
Афтидан ҳукумат ҳақиқий дўст бу қандайдир бир чегара ортидаги қандайдир бир
Россия , Хитой ёки Америка эмас, балки айнан шу ўзининг фуқаролари мухолифатчилар ва ҳуқуқпарварлар ва оддий халқ эканлигини озгина бўлса ҳам тушуниб етганга ўхшайди.

Нима бўлганда ҳам ҳукуматнинг “Бирдамлик” чиларга нисбатан ҳеч қандай зўғум ўткармаганлиги учун уларга миннатдорчилик билдирамиз ва Ватан тараққиёти учун улар билан ҳамкорлик қилишга доим тайер эканлигимизни инобатга олишларини сўраймиз. Барча “Бирдамлик” чиларни яна бир бор айём билан қутлаймиз ва кейинги ишларига ривож тилаймиз.

Нодир Ахатов . Қарши ш.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares