Қаршида ноқонуний қурилишлар барҳам топади

Ўтган ҳафта янгиликларидан бири сифатида қараётган хабарга кўра, Қарши шаҳар ҳокимлигида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишаларининг бориши ва уларни янада кучайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган. Мазкур йиғинни Қашқадарё вилоят ҳокимининг биринчи муовини Эркин Мамадиёров олиб борди.

Шунингдек йиғинда шаҳар ҳудудидаги жойлашган турли ташкилотлар, корхона, таьлим ва соғлиқни сақлаш муасасалари раҳбарлари, маҳалла фуқролар йиғинлари раислари иштирок этишди. Қарши шаҳрини ободонлаштириш масаласи кўриб чиқилган ушбу тадбирда, шаҳарда бу борадаги мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги.

Мутасадди ташкилотлар томонидан етарлича ишлар қилинмаётганлиги ва шу боис жойларда ободонлаштириш ишларининг жуда суст кетаётганлиги, ҳали ноқонуний қурилишларга барҳам берилмаётганлиги алоҳида таькидланди. Йўл қўйилаётган бу камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар бериш ҳам ёддан чиқмади.

Бу ишларни назорат қилиб борувчи махсус ишчи гуруҳлари ҳам тузилди.
Бу каби тадбирни кузатган кишида табиийки савол туғилади: нега ўз вақтида ноқонуний қурилишларни тўхтатмаган ҳокимлик бугунга келиб бу «муҳим тадбир» учун енг шимариб олди? Маълумки, Ўзбекистонда шахсий уй-жой қуриш имкони камдан кам одамларда мавжуд.

Аукционларда сотиб олинадиган ер участкалари одатда икки миллион сўм нархдан бошланади ва уни харид қилиш бахтига муяссар бўлган фуқаро олдида янги муаммолар пайда бўла бошлайди. Бу ҳам бўлса уйни қуриб битказиш. Яқин яқинларгача кўп қаватлик уй жойлари хонадонларида истиқомат қилувчи фуқаролар ўз атрофларини девор тўсиб ўраб олишлари,

ўзлари учун кенгроқ имкониятлар пайдо қилишларига ҳокимлик монелик қилмай келган бўлса, айни дамларда хонадонларига қўшимча хоналар қуриб олганларни ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширганликда айбламоқда. «Нима учун бизни ўз вақтида тўхтатишмасдан, катта харжлар қилганимиздан сўнг уйларимизни бузишмоқда», – деб савол қўйишмоқда қаршилик жабр кўраётган фуқаролар. Аммо бу саволга ҳокимликда жавоб йўқ.

Гулшан Қораева. Қарши.ш

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares