“Соғинсам отажоним, излайин қаерлардан!”


Жиззах тумани, Газгонтепа қишлоғи, “Олтинсой” жамоа хўжалигида яшовчи Самадова Гулбаҳор икки нафар фарзанди учун неча йиллардан бери собиқ эридан алимент пули ололмаётганлиги, мутасадди ташкилотлар эса суднинг чиқарган ажримига панжа орасидан қараб келаётганлигини айтиб, Ўзбекистон президенти И А Каримовдан бу борада ёрдам беришни сўрайди.

Самадова Гулбаҳорнинг таъкидлашича, фуқаро Самадов Исматилло билан уларнинг никоҳлари 1991- йил 16 августида Жиззах тумани фуқаролик ҳолатлари далолатномасини ёзиш бўлимида қайд этилган. Эр-хотин 2002-йилгача бирга яшаб келишди. Чунки Исматилло Самадов бирон ишнинг бошини тутиб меҳнат қилиш, оиласини боқишга бўйни ёр бермасди.

Ваҳоланки, бу вақтга икки нафар ўғил фарзанд дунёга келганди. 1992- йилда туғилган Нодирбек, 1994- йилда туғилган Асилбекларни боқиш, кийинтириш, ўқитиш учун пул керак эди. Ҳеч иложи бўлмаганидан сўнг эса ажрашишга тўғри келди. Жиззах туманлараро суди 2002- йилнинг 2 апрелъ куни икки томоннинг талабларига асосан уларнинг никоҳларнинг бекор қилди.

Икки фарзанд она тарбиясига қолдирилди. Суд Самадов Исматиллодан икки нафар фарзанди учун барча даромадларидан Самадова Гулбаҳор фойдасига 33 фоиз алимент пули тўлаш ҳақида ажрим чиқарди. Исматилло Самадов болаларининг қонуний ҳаққи бўлган алимент пулини тўлашга келганида собик хотинини роса кўйдирди. Исматилло айниқса 2005 -йилдан кейин алимент тўлашда “хурмача қилиқ” чиқариб олди.

Яъни фарзандларига ўзи бир хил тўлов белгилади. Ойига болаларига 5000 беш минг сўмдан алимент пули тўлай бошлади. Суднинг бу ҳақидаги ҳал қилув қарори натижаси қаёқда қолди деб ўйларсиз? Суд қарори чиқаверар экан. Аммо ижроси масаласи қийин кечаркан. Г. Самадова эрининг “алимент тўлови” ҳақида суд департаменти ижрочисига ариза билан мурожаат қилди.

Ижрочи қўлини кўксига қўйиб, “алиментингизни албатта ундириб берамиз, мана кўрасиз”-дейишдан нарига ўтмасди. Лекин бирон натижа чиққани йўқ.. Балки бирон натижа чиқиб қолар,- деган умидда Г. Самадова вилоят суд ижрочилари департаментига ариза билан мурожаат қилди. Аризаси сувга отилган тошдек изсиз кетди. Вилоят суд ижрочилари департаментининг раиси

Қосимов ҳатто жабридийданинг аризасини ўқиб ҳам кўрмаганга ўхшайди. Ўқиб кўрганда эди, аризага бир жавоб қайтарган бўларди. Тоқати -тоқ бўлган Гулбаҳор Самадова бор воқеани оқ қоғозга тушириб, Жиззах туман прокурори эътиборига ҳавола этди. Жиззах туман прокурори Д. Исломов гарчи қонуннинг қандай бажарилаётганлигига бевосита жавобгар бўлсада.

Жавобгар Самадов Исматилло 2005 -йил октябрь ойидан 2008- йил октябрь ойигача икки нафар фарзанди учун алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётганлигини баён этиб, хатни Жиззах туман ИИБ бошлиғи подполковник Ҳазратқуловга хавола этиб, маъсулиятдан ўзини соқит қилиб қўя қолди. Суд –ҳуқуқ тизимидаги ишларни тушуниш қийин.
Зиёдулло Раззоқов.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares