Камбағални туяни устида ҳам ит қопади

Мақола ўз номи билан қизик, чунки қаҳрамонимиз 1944- йилда туғилган, нафақахўр, ногирон – чўлоқ, саккиз фарзандни устириб вояга етказган, фуқаро Кунгирова Рузвоннинг аҳволи шу кунги ҳолати бундан баттар бўлиши мумкин эмас.Ўзбекистон республикаси Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Мирзачўл” қишлоқ фуқаролари йиғини.

Янгиовул маҳалласи Т.Ахмедов кўчасида Хўжалик китоби 1, 3 – бетда қайд этилган уйда 1970 -йилдан бери марҳум турмуш ўртоғи Кунгиров Қурбонбой билан 1962- йилдан никоҳда бўлиб, яшаб келишганлиги, минг машшақат билан қурган ушбу уйларида саккиз фарзандни вояга етказиб, қариган чоғида қарилик гаштини сураолмай.

Турмуш ўртоғи 2005- йили вафот этгач, уларнинг уйига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, ушбу ҳудуд А.Навоий кўчасида 1973 -йилдан оиласи билан яшаб келаётган марҳум Кунгиров Курбонбойнинг туғишган укаси Кунгиров Муқумий томонидан 2005- йил октябрь ойида таъзиқ ва зўрлик остида ўз уйидан қувиб чиқилиши оқибатида уч фарзанди билан сарсон – саргардон бўлиб, бировларнинг уйида ижарада яшаб юришига бундан ортиқ оғир аҳвол бўлмаса керак.

Ўзбекистон республикаси Конституцияси ва қабул қилинган амалдаги қонунлар жаҳон андозаларига мос ҳолда тузилган бўлиб. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тенг ҳуқуқлилиги, умуминсоний демократик ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр – қиммати, яшаш ҳуқуқи, мулк ҳуқуқи ва бошқа олий қадрият ҳисобланган ҳуқуқлари Конституция ва қонун билан ҳимояланаши кафолатланади деб белгилаб қўйилган.

Тўғри Ўзбекистон республикаси Конституцияси ва амалдаги қонунлари. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг манфатини уйлаб, тўғри ва аъло даражада қабул қилинган, буни инкор этиб бўлмайди. Аммо жойлардаги ижроси тўғри ҳал қилинаяптими деган савол туғилади. Мирзаобод тумани Халқ Депутатлари Кенгаши “Мирзачўл” қишлоқ фуқаролари йиғини ҳудуди депутати.

Ўзбекистон республикасининг Олий нишони “Шуҳрат” орденига сазовор шахс, шахсан Ўзбекистон республикаси Президентининг ўзи кўкрагига нишонни тақиб қўйган олижаноб инсон, “Мирзачўл” қишлоқ фуқаролари йиғини раиси Р.Хўжановнинг ҳурмача қилиқлари, ғайриқонуний ҳатти – ҳаракатлари, мансаб ваколатига совуққонлик билан қараши.

Билвосита амалдаги қонунларимизга зид равишда расмий ҳужжатларни “Қалбакилаштириши” оқибатида фуқаро Кунгирова Рузвон фарзандлари билан шундай аҳволга тушиб қолмоқда. Маҳаллий давлат ҳокимлиги Ўзбекистон республикаси Конституциясида белгилаб берилганидек, “Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдир деб қайд этилишига қарамай.

Ўз фуқароси, 1970 -йилдан бери бир жойда яшаб келган, хўжалик котиби 1, 3- бетида қайд этилган, расмий ҳужжатларда тан олинган Кунгирова Рузвоннинг мурожаатлари урганиб чиқилмай, яшаб турган уйини “Низоли” деб топиб, бошқа шахс номига расмийлаштиришга ҳаракат қилиниши ва ниҳоят ўйлаган фикрлари амалга ошмагач, енгилгина фуқаролик судига мурожаат қилишини тавсия қилиш билан чекланиб қолишмокда.

Фуқаро Кунгирова Рузвон ушбу йўлланмадан кейин 2006 -йилидан то шу кунга қадар, қарилигига қарамай, ногирон аҳволида фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судига мурожаат қилиб, икки эшик орасида, яъни “Фуқаролик суди ва Мирзаобод туман ҳокимлиги оралиғида бўзчининг мокисидек” қатнай бериб, олаётган нафақа пуллари калиш сотиб олишга ҳам етмай қолмоқда.

Энг қизиғи шундаки, фуқаро Кунгирова ёрдам сўраб, юқори босқичдаги раҳбарларга қилган мурожаатларига биноан. Жавоб хатларидаги кўрсатмалар, вилоят фуқаролик суди раиси ва унинг қўл остидаги Адолат ва Қонун доирасида “Мустақил” иш юритувчи “Қози”ларнинг диққат – эътиборидан четда қолмақда. Ўзбекистон республикаси фуқароси ўз уйидан маҳрум бўлиб, кўча – кўйда сарсон саргардон бўлиши уларни ҳеч ҳам қизиқтирмайди..

Фуқаролик судининг барча босқичларини беш марта босиб ўтган фуқаро Кунгирова Рузвон охир – оқибатда ҳужжатларини Ўзбекистон республикаси Олий Фуқаролик Суди миқиёсига олиб чиқишга мажбур бўлди. Шундай савол туғилади, Ўзбекистон республикаси Конституцияси ва амалдаги қонунларида шахсий мулк ҳуқуқи, яшаш ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар аниқ қилиб белгилаб берилган бўлиб.

Бузилган ҳуқуқларни Одил суд орқали ҳимоя қилиниши, бузилган ҳуқуқлари кафолатланган бўлишига қарамай, вилоят фуқаролик судининг Адолат ва Қонун доирасида мурожаатни ҳал қилишга имконияти бўлмадимики. Оддий бир нафақахўр, ногирон – чўлоқ ўзбекистон фуқаросини 3 -йилдан бери сарсон – саргардон бўлишига мажбур қилишди, ёки фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини уйлаб.

Ўзбекистон республикаси Олий суди томонидан қабул қилинаётган қарорлар ва кўрсатмалар наҳотки вилоят суди судъяларигача етиб келмаётган бўлса, ёки улар томонидан қонунларимизга нисбатан ошкора тан олмаслик ҳолатими, буни қандай тушуниш керак бўлади. Бир сўз билан айтганда Мирзаобод туман мансабдор шахслари ва вилоят фуқаролик суди судъяларининг ғайриқонуний ҳатти – ҳаракатлари.

Мирзаобод тумани “Мирзачўл” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси томонидан билвосита ҳужжатларни қалбакилаштириши, оддий фуқаролардан ўзларини бир поғона юқори қўйишлари оқибатида, сарсон – саргардон бўлган оддий фуқаролар онгида, жиноят содир этаётган мансабдор шахсларга нисбатан эмас, аксинча амалдаги қонунларимиз ижросига ишончсизлик ҳолатлари келиб чиқмоқда.

Бундай ҳолатларни олдини оладиган, тартибсизликларга барҳам берадиган Давлат назорат органлари мавжудми, бўлса нега ўзларини намаён қилиб, қонун доирасида ҳуқуқлари бузилган фуқароларга ёрдам қулини чўзишмайди.
“Камбағални туяни устида ҳам ит қопади” деган халқ мақоли айнан шу куннинг ҳолатига Кунгирова Рузвоннинг аҳволига монанд айтилмаганмикан, ҳой- наҳой унга аталган бўлса керакдир.

К .Бозорбоев.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares