Мен итга буюрдим, ит қуйруғига


Ўзбекистонда кишиларнинг қарилик нафақалари ҳам ўз вақтида берилмаслиги, ёки уларни бутунлай бошқа мақсадларда ушлаб қолиниши кундалик турмуш тарзига кириб қолганлиги ҳақида илгарилари ҳам ёзилган. Қашқадарё вилоятида айни мана шу сингари иллатга қарши кураш олиб борилаяпти, аммо натижачи? Натижа эса ҳар галгидек, “Мен итга буюрдим, ит қуйруғига” шаклида қолаяпти.

Қашқадарё вилоятининг Касби тумани, Шакаржўй қишлоғида яшовчи нафақахўр Холиқназар Эгамназаров вилоят газетаси “Қашқадарё” га ариза билан мурожаат қилди. Унда жумладан шундай ёзилади: Юрак касаллигига чалингалигим сабабли нафақа пулимга узлуксиз даволаниб тураман. Лекин ҳозирги вақтга келиб нафақа пулларимни ўз вақтида ололмаётганлигим сабабли соғлиғим ёмонлашиб, даволанишимга имконият бўлмаяпти.

Советлар давридан қолган анъана, шикоят хатларини кимнинг устидан арз қилинган бўлса ўшанга юбориш амалиёти бошланиб, ариза “Қашкакдарё” таҳририяти ушбу шикоятни текшириш учун Касби туман ижтимоий таьминот бўлимига юборди. Бу аризани “Атрофлича” ўрганган ижтимоий таьминот бўлими асосий сабаб – нақд пулнинг ўз вақтида берилмаётганлиги.

Ғалаба алоқа бўлимининг бошлиғи М.Абдураҳмоновнинг ўз ишга маьсулиятсиз билан ёндошганлиги, шунга кўра М.Абдурахмонов Муғлон почта алоқа тармоғи маьмурияти томонидан қаттиқ огоҳлантирилганлигини маьлум қилди. Касби тумани, Ижтимоий таьминот идораси томонидан фуқаро Эгамназаров ва бу каби бошқа ногиронларга.

Ҳамда кам таьминланган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Алоқа Вазирлиги корхоналари томонидан нафақалар тўланиши бўйича 1995- йил 30 августдаги йўриқномасига асосан ҳар ойнинг 4-21 кунлари нафақа тўловини амалга ошириш белгилаб қўйилган.
Ўзбекистонда кўплаб оилалар бугунги кунларда кексалар ва бошқа турдаги нафақахўрлар ҳисобига кун кечираяпти.

Аммо бу каби муаммолар нафақат Касби тумани, балки барча вилоятларда, ҳамда туманларда мавжуд экан, буни бартараф этиш учун вилоят газеталари муҳарририятининг эмас, балки ҳукуматнинг вазифаси эмасмикан?

Гулшан. Қораева.Қарши.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares