Қиш мавсуми тугагани билан Қашқадарё вилоят маркази Қарши шаҳрида “Ёнди чироқ, ўчди чироқ” ўйинлари давом этаяпти. Бир неча кундирки – Қарши шаҳрида электр энергиясига чекланиш жорий этилган. Одатда, қишки мавсумда аҳолини иссиқлик энергияси билан таъминлай олмайдиган Ўзбекистонда аҳоли электр энергиясини кўп миқдорда сарфлайди ва шу сабаб ҳам, ҳукумат уларни энергиядан ҳам маҳрум қилиб келади.
Лекин бу сингари амалиёт эндиликда баҳорги ва ёзги мавсумларда ҳам кузатиладиганга ўхшаб бораяпти. Кўпгина қаршиликлар шу кунларда, бир кеча-кундуз давомида бир неча бор электр таъминотида узилишлар содир бўлиши сабаб, фуқроларнинг ишлаб турган музлатгичлари, телевизион аппаратлари, компьютерлари ишдан чиқиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Қиш мавсумининг тугаши биланоқ электр таъминотидаги чеклашлар бекор бўлишидан умид қилган аҳоли, уларнинг билъакс ошиб бораётганида хуноб бўлмоқда. Бироқ Ўзбекистон мамлакатидаги катталар нима деса шу бўлади. “Чеклашнинг асосий сабаби” – дейди, Қарши шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси У.Чориев – “Аҳолининг катта қийматида дебитор қарзи борлигида”.
Бироқ, аҳолининг асосий қисми эса таъжубда қолмоқда. Чунончи Ўзбекистонликлар шу кунларда фақат уйидаги қарияларининг нафақа пуллари эвазигагина яшамоқда ва электр энергияси учун ҳақ уларнинг пенсия пулларидан ушлаб қолинади. “Аҳолининг асосий қатлами қарздор бўлиши мумкин эмас, чунки бизнинг нафақамиздан мажбурий равищда олиб қолинаяпти-ку» – дея, таъжубланишади улар.
“Бу амалдорларнинг бир нечта очган меҳмонхоналари-ю, чойхоналар қарздорлиги бўлиши мумкин, шулар оқибатида биз электр энергиядан тўлақонли фойдалана олмаяпмиз” – дейди нафақахўр манбалардан бири.
Гулшан Қораева: Қарши. ш




