Ёшларга мададкор бўлайлик!

ЁдгорТурлибеков,

“Бирдамлик” ҳаракати фаоли, АҚШ.
(Исмоил Дадажоновга)

Исмоилжон! “Бирдамлик” ка ўтишингиз айрим cафсатабозлар билимдонларга ёқмади шекилли, улар ҳовлиққанидан Сизнинг мухбир саволларига берган жавобларингизгача яшин тезлигида тафтиш қилиб, ҳатто бу жавобларингиздаги вергулларигача текширганлиги ва муҳолифатчи Анвар, Шокир ва тақир туқирларнинг номидан

Сизни қоралагани ва уларнинг кимлиги менга маълум бўлмасада, лекин тирноқ остидан кир қидиришларидан мақсад нима эканлиги ўзингизга билиниб турган бўлса керак, деб ўйлайман.Сиз бундан асло хафа бўлманг. Ахир: “ Ит ҳурар карвон ўтаверар” деган-ку халқимиз. Аксинча, “Бирдамлик”даги қутлуғ ҳаракатингизни ғайратингиз жўшиб давом эттираберинг.

Сиз бу муҳолифат туфайли ҳаётингиз остин-устин бўлиб, инсон чидай олмайдиган қаттиқ азобларни кечирдингиз. Буларни билмаслик ва кўрмаслик, бунинг устига Сизни кўролмасликни мен нақадар шафқатсизлик, разиллик деб, айтган бўлардим.
Сиз муҳолифат туфайли бошингизга тушган қийинчиликларни сабот ва матонат билан енгиб ўтдингиз.

Халқингизнинг ҳам бошига тушган оғир кулфатдан ҳалос қилишда хақиқий ҳаёт синовларидан ўтиб, Сиз ишонган маслакдошларингизга садоқатли бўлай, ҳам деб шунчалар қийналиб чидаб келдингиз. Сизни тўғри тушуниб бу ишингизни қувватлайдиганлар кўп деб ўйлайман ва улар номидан ҳам Сизга рахмат айтамиз.

“Бирдамлик” сафига охирги пайтларда муҳолифатнинг жуда кўп намояндалари бошқа жабҳаларидан ҳам оқиб кела бошлади. Булардан хозирча менинг билганларим: Гулчеҳра Нуруллаева, Дилором Исҳоқова, Искандар Худойберганов, Носир Зокир, Ахатжон Набиев, Бахтиёр Исабеков, Тўлқин Қараев ва Бахтиёр Хасан ва бошқалар….

Улар элу юртимизга анча таниқли кишилардир. Яна булар сафига қўшилишга шайланиб турганлар ҳам жуда кўп, Бундай намояндаларнинг “Бирдамлик” сафига киришдан мақсадлари яна депрессияни (турғунлик) давом эттириш эмас. Умумий мақсадимиз ва умидимиз шуки, асосини ёшлар ташкил этаётган бу жамоада ёшларнинг фаолликларини ошириш.

Уларнинг сафини кенгайтириш ва Ўзбекистонда илдиз отган диктатурага тамоман барҳам беришдир. Биз бу эзгу йўлда ўзимизнинг кўп йиллик амалий тажрибаларимиз билан ёшларга кўмакдош бўлмоғимиз лозим. Ишонаманки, албатта шундай бўлади. Сиз ҳам , биз ҳам ёшларни қўллаб, келажак кунларимизни ёрқин бўлиши учун ўз куч ва ғайратимизни аямаймиз.

Манба: Янги Дуне.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares