Навоийда Халқаро аэрапорт ишга тушиши билан аэрапортни бошқариш Корея давлатининг «Кореян аэр» компанияси ихтиёрига ўтди.Халқаро аэрапортда йирик қурилишлар пуллик сервис хизмати кўрсатадиган маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари, хориж ишбилармон доиралари учун мехмонхона қуриб битказилди.
Айни кунда йирик заҳиралар ва ёнилғи сақлайдиган махсус хоналар (склад) қурилиши бошланган. Айтишларича, аэрапорт тўлиқ ишга тушса маҳаллий халқнинг мингга яқини иш билан таъминланади. Мамлакат президенти Навоийни эркин иқтисодий зона деб аталиши тўғрисидаги ҳукумат хужжатига қўл қўйди.
Маҳаллий халқ келажакда халқаро аэрапорт ишга тушиши муносабати билан вилоят иқтисодининг ўсишига умид боғламокда.
Нодира . Самандарова. Навоий.



