Шу кунларда Ҳуқуқ ҳимоячиси Жўра Муродов қўлимга қизиқ бир ҳужжат олиб келиб топширди.Унинг қандай ҳужжат эканлигини ўзингиз ўқиб хулосага келасиз деган умиддаман:
Нишон Тумани прокурори Адлия кичик
маслаҳатчиси Н.Омоновга.
Нишон тумани Эски Нишон қишлоғи
Наврўз маҳалласи Роҳат кўчаси
11-уй,12-хонасида яшовчи
Сувлиев Бекзод Шомаҳмудович
томонидан
Тушунтириш хати.
Мен Сувлиев Бекзод Шомаҳмудович 1972-йил 20 ноябрь куни Нишон туманида туғилганман, миллатим ўзбек, маълумотим олий, 2008-йилда Қарши Давлат университетини тугатганман. Оилаликман 2 нафар хотиним, 4 нафар фарзандим бор.Судланмаганман, партиясизман (1991-йилда ХДП) депутат эмасман (депутатман).Ҳозирги вақтда Нишон туман халқ таълими бўлимига қарашли 23-сонли мактаб директори бўлиб ишлайман.
Иш юзасидан қўйидагиларни билдираман:
Мен 2008-йил 20 майдан Нишон туман халқ таълими бўлимига қарашли 23-сонли мактаб директори бўлиб ишлаб келмоқдаман.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 12сентябрь кунидаги «Ўзбекистон республикаси томонидан Ратификация қилинган ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида»ги. Ҳамда «Болалар меҳнатининг оғир шакилларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида»ги. Конвенцияларни амалга ошириш чора тадбирлари ҳақидаги 207-сонли Қарор билан танишганман.
Мактабда 8-синфни 2та-синфида 62 нафар ўқувчи шундан 31 нафари қиз ва 31нафари ўғил болани! 9-синфни 2та- синфида 58 нафар ўқувчи шундан 29 нафари қиз ва 27 нафари ўғил болани! 10-синфни 2та- синфида 60 нафари ўқувчи шундан 21 нафари қиз ва 39 нафари ўғил болани! 11-синфни 1та- синфида 25 нафар ўқувчи шундан 13 нафари қиз ва 12 нафари ўғил болани ташкил қилади.
Туманда 2008-йил пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсумида мактабнинг 8,9,10.11-синф ўқувчилари Ота-Оналарига ёрдам бериш мақсадида пахтага чиқишган. Уларни ҳеч ким меҳнат қилишга мажбур қилмаган, ўз ҳоҳишлари билан яшаётган ҳудутда яқин жойлашган фермер хўжаликлари пахта даласига чиқишиб,оила аъзоларига ёрдам беришган. Тушинтириш хатини ўз сўзим билан тўғри ёздим.
имзо.Ф.И.Ш.
Кўриб турганингиздек 2 хотинлик, Партия аъзоси ёки депутат эканлигини билмайдиган одам мактабга директорлик қилиб юрибди. Яна болаларни мактабдан пахтага олиб чиқмаганман деб ёзияпти. Кимга? Нимага? -Ахир Халқаро ташкилот аниқ бир хулосага келганлигига анча вақт бўлдику. Шу ўринда бир мақол ёдимга келди!-”Сайил ўтгандан кейин хинони …қўй”.
Нодир Аҳатов. Қарши ш.



