Андижон

Баҳодирхон Султон


Заминингда дарё булиб окди кон,
Карилар, аёл, болалар бир бурда нон
Талаб килиб чикканда саклаб жон,
Жаллодлар укидан кочди хар томон.
Нега йигламайсан ахли Андижон?
Шахидларни ёдлаб мотамда жахон,
Хамманинг юрагин эздинг Андижон!
Гамингни унутдинг, кулингда кетмон,
Нега бугун котил уйингда мехмон?
Нега йигламайсан ахли Андижон?
Газабдан кабрида ётолмас Бобур,
Тирилса ор килиб яшолмас Бобур.
Багрим тилиндику, Мухаммад Юсуф,
Урнинг билиндику, Мухаммад Юсуф.
Нега йигламайсан ахли Андижон?

Озодликка талпинар юрак!

Не килайин тилим кесайми?
Рост гапларни сузлайверади,
Не килайин кузим уяйми?
Камчиликни кураверади.
Не килайин кулим кесайми?
Хакикатни ёзаверади,
Не килайин юзим тусайми?
Нохакликлар булаверади!
Итоаткор, захматкаш халким,
Битта нокас зурлайверади.
Адолат излаб беваю етим,
Багри конлар зорлайверади!
Не килайин тинчимас кунглим
Хур хаётни кумсайверади.
Не килайин заиф юрагим
Озодликни истайверади!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares