
Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳри марказидаги Медборге платс майдонида “Бирдамлик” ҳаракати ташаббуси билан шу йил 2 март куни бошланган узлуксиз пикет 5 март куни ҳам давом этди.
Ўзбекистон қамоқхоналарида ноҳақ қийноққа тортилаётган сиёсий махбуслар ҳақидаги маълумотларни олаётган маҳаллий аҳоли пикет иштирокчиларига ўзларининг ҳамдардликлари ва маънавий қўллаб-қувватлашларини билдиришмоқда.
-Маҳаллий ҳокимият ва аҳолининг қўллаб-қувватлаши сабабли биз мазкур намойишни ўтказмоқдамиз, – дейди “Бирдамлик” ҳаракатининг Швеция бўлими раҳбари Шавкат Орипов.
“Бирдамлик” Матбуот Маркази.



