
«Бирдамлик» ҳаракати фаоллари томонидан Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳрида Ўзбекистон қамоқхоналарида ноҳақ жазо муддатини ўтаётган сиёсий махбусларни озод этишни талаб қилиб ўтказилаётган узлуксиз норозилик намойиши 3 март куни соат 10 дан кеч соат 6 гача давом этди.
Намойиш иштирокчилари 2 март куни халқаро ҳамжамиятга Мурожатнома қабул қилишди. 3 март куни намойиш иштирокчилари мазкур Мурожатномани Швеция Қироли қароргоҳига, Швеция Регстагига, Швеция Статс-министри Фредрик Ренфелга ва Швеция Ташқи ишлар вазирлигига
тақдим этдилар. Шунингдек. пикет ўтказилаётган майдонга йиғилган маҳаллий аҳолига ҳам Мурожатнома тарқатилди.
Стокҳолм шаҳрида кун жуда совуқ бўлишига қарамасдан норозилик намойиши эртага ҳам давом эттирилади.
Норозилик намойиши ташкилотчиси Аваз Фаёзов.



