Эшакхон ва туя

Саиджаҳон Равоний
(муте эрлар хақида)

Эшакхонни бир замон
Севиб қолибди туя.
Юрган эмиш и ҳар он
Хажрида куя-куя.

Охир ошиқ туяда
Тоқат қолмабди зинҳор.
Пойлаб бир кун сояда
Қилибди севги изҳор:

“Э-ша-гим, о, э-ша-гим,-
Дебди у дудуқланиб,
– Эзилди кўп юрагим,
Жамолинга суқланиб.

Қулоқлари карнайгул,
Гўзал янтоқузорим,
Қалбимни олдинг буткул,
Бўлгин суюкли ёрим.

Эшакхон турар эди,
Саксовулга суялиб.
“Розиман, майли,-деди,
Бир озгина уялиб.

-Фақат битта гапим бор,
Хаммага сиз кулгисиз,
Қилиб бўлмас хеч инкор,
Жуда эгри-букрисиз.

Хуллас, шуни айтайин,
Хафа бўлманг сўзимдан,
Олдимга ҳеч ўтмайин,
Сиз юргайсиз изимдан”.

Мухаббатнинг басири,
Ўзини аранг тия,
Эшакхоннинг асири,
“Розиман”, дебди туя.
Шу-шу, у юрар эмиш,

Эшакхоннинг изидан,
Хафталаб емай емиш,
Сўлақ оқиб оғзидан.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares