Воажаб, карангки шоир колмаган!
Бирлари котилни юртпарвар килиб,
Мадхия тўкишга ўтиб кетибди.
Баьзилар ўзини эплай олмаган:
Булар ўз тинчлигин устивор билиб,
Май, шароб ичишга ўтиб кетибди.
Кимнидир виждони тоза кийнаган:
Улар хар кадамда нохаклик кўриб,
Бу дунёдан кўзин юмиб кетибди.
Бошкалар юрт гамин мухимрок билиб,
Сиёсатга жиддий шўнгиб кетибди.
Шеьр ёзиш биздайин “кетмонин кўйиб”
Калам тутганларга колиб кетибди.
Гам еманг!
Халким асло еманг гам,
Хеч кимдан эмасмиз кам!
Бошимизда юртбоши
Бойлик тўплаб турибди,
Кимни йўкдир бардоши,
Жаллод пойлаб турибди!
Хар кадамда айгокчи
Итдай изгиб юрибди,
Кимки хак гапирмокчи
Зиндон кутиб турибди.




