Қойил қолса арзийди. Аммо…

“Бирдамлик” ҳаракати фаоли Анварбек

Бишкек шаҳри марказидан унчалик узоқда жойлашмаган “Дордой” бозори ўзининг улкан танлаш имконияти мавжудлиги билан, жуда ҳам катта ҳудудни эгаллагани билан Марказий Осиёга донғи кетган. Бу ерга барча Марказий Осиё давлатларидан шунингдек Хитой, Россия ва Эрон каби давлатлардан ҳам савдогарлар келиб туришади.

Мен савдо расталарини айланиб юрар экаман, бир-биридан сифатсиз хитой маҳсулотлари билан биргаликда сифати юқори даражада бўлган хорижий маҳсулотлар ҳам керагича топилишиги амин бўламан. “Дордой” бозорида неча маротаба бўлган бўлсам, сифатли маҳулотларнинг акарияти Туркия, Росия ва Эрон каби давлатларга тегишли эканлигининг гувоҳи бўлганман. Лекин… бугун ҳам ҳар доимгидек давом этаётган кунларнинг бирида ушбу бозорда бўлиб, савдо расталарини айланиб юрар эканман, нигоҳим ўта ҳам сифатли рангли қоплама плиталар—безактошларга қадалиб қолди. Мен безактошларнинг қанча туришини сўрар эканман, қўлимга олиб у-ёқ бу-ёққа айлантириб томоша қилдим. Ҳа, сифатига яраша нархи ҳам қимматгина экан. Мен безактошни ўз жойига қўя туриб, сотувчидан рус тилида “қаерники” –деб сўрадим. Жавоб мен кутганимдан ўзгачароқ янгради.
-Ўзбекистонда келтирилган.

Мен ишонмадим, сотувчи эса безактошлар тахлаб қўйилган картон қоғоз устидаги ёзувни кўрсатди. “Euro Stone” Uzbekistan. Мени вужудимни ўзгача бир туйғу эгаллади.Бу ҳам ифтихор ва ҳам ҳайратланиш туйғуси эди. Фахрлашимга имкон берадиган ҳолат шундан иборат эдики, она ватанимдан шундай маҳсулотлар чиқарилаётган экан. Ҳайратлаганимнинг боиси шундан ибораки, нега мамлакатимиздан шу қадар сифатли маҳулотлар чиқараётган корхоналар мувжуд бўлса мамлакатимизда шу каби ўзга корхоналар бунёд этиш имконсизлигича қолмоқда? Бу аволга жавоб излаш энди мутлоқо алоҳида мавзу.

Мен ўзимдаги қизиқиш ҳисси устинлик қилгани сабабли интернет орқали “Euro Stone” Uzbekistan корхонаси ҳақида маълумот олишга уриниб кўрдим. Ҳа, ростдан ҳам пойтахтимизда 2004-йилдан буён шундай корхона фаолият олиб бораётган экан ва бу корхона Ўзбекистон-Австрия қўшма корхонаси экан. Қўшма корхона ҳар куни 1,5 квадрат метр қоплама плиталар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, 2008-йили маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 877 миллион сўмни ташкил этган. Корхонада ишлаб чиқаришга оид бутун мураккаб технологик жараённи ўн беш киши бажаради ва ҳозирги кунда корхона маҳсулотлари Россия, Беларус, Қозоғистон каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Тан олишимиз керакки, мамлкатимизда фаолият олиб бораётган “Euro Stone” Uzbekistan ва Асака шаҳридаги “GM UZBEKISTAN” каби корхоналар ўзбек миллатининг фахр-ифтихоридир. Ушбу корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини кўриб қойил қолса арзийди. Аммо масаланинг иккинчи ва афсуслар айтадиган жиҳати ҳам мавжудки, бини тилга олмалик сира ҳам имконсиздир. Бу каби корхоналар чиқараётган рангли қопламали плиталар—безактошлар ва олий классга мансуб автомобиллар ортидан келаётган соф даромад халқимизнинг турмуш фаравонлиги ошиб боришига хизмат қилмаяпти. Аксинча бу корхоналардан келаётган даромадлар бир гуруҳ амалдорларнинг, янада аниқроқ айтадиган бўлсак ҳукуматни ноқонуний равишда бошқариб бораётган мамлакат раҳбарининг шахсий ҳисоб рақамига тушмоқда. Агарки шу кунга қадар мамлакатимизнинг четга экспорт қилган маҳсулотларидан келаётган даромадни халқ фаравонлиги йўлида сарф қиланганда эди, ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон тараққий этиш борасида қўшни Қозоғистонни қувиб ўтган бўлар эди.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares