“ДАХО КИМ” мавзуда жониворлар мажлиси

Саиджаҳон Равоний

Хайвонот ахли бир кун йиғилиб,
Катта қурултой ўтказибдилар.
Қурултойга шеър раислик қилиб,
Қатнашчига ҳар берибди минбар.

Ўтибди жуда қизғин мулоқот,
Ҳар жонда, ахир, ақл бор бир оз:
– Сақлаб қолмоқчи бизни одамзод, –
Дебди, сўз олиб жирафа дароз,

– Гоҳ одам бизни ов қилиб қирар,
Тугатайёзди балиқларни еб.
Захарлар сочиб етказар зарар,
Гримпислар тузар яна бизни, деб.

– Гўштларимизни еишса хам-ки
Одамлар ичра яҳшисиям бор.
Хуллас-калом, мен демоқчиман-ки,
Дахо одамни, аниқлаш даркор.

Бу борада мен кўп қилдим тахлил,
Ва дейман Кусто энг дахо одам …
Шунда, ўтириб ўз ўрнида фил,
Деди: – Ха, Кусто бебахо одам,

Дахоликка лек жониворпарвар
Доктор Айболит жуда хам лойиқ…
Мажлисда шов-шув ўтди бир қадар,
Сўз олиб, деди шунда оқ айиқ:

– Айболит мажоз китобдаги шахс,
Чуковский уни ёзган муаллиф…
Шер деди: – Етар, қилаверманг бахс,
Овоз беришни қиламан таклиф.

Кимда-ким деса Кустони дахо,
Кўтарсин битта олди оёқни,
Ким деса дахо Айболит танхо…
Яна, албатта, олди оёқни…

Овозлар чиқди баробар, бироқ
Овоз бермабди маймун биргина.
Солмасди маймун хеч кимга қулоқ,
Шер ўзи деди: – Маймун, кўргин-а,

Овозлар бўлиб қолди теппа-тенг,
Сен хам бир номга оёқ кўтаргин!
Маймун эса, хўш, нима дебди денг:
– Йўқ! Ахир дахо Чарлз-ку Дарвин!

Тушунди хамма не хақда масал,
Холислик керак, хатто, мажозга.
Хар ким хам ўқиб бўлмасин ўсал,
Бу масал худбин ақли саёзга.

——————–
АНДИЖОН
15.02.2009

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares