Орзу ва армон

Баходир Узоқов

Ватан булиб мустакил,
Калблар гурурга тулди,
Энди биз булмасмиз кул,
Орзулар ижоб булди.
Уз эгасин топар ер,
Не эксак халкникидир.
Колхоз урнида фермер,
Халол топган нонин ер.
Мажбуран экмай пахта,
План топширмай сохта,
Ишимиз килсак пухта,
Мул булади омухта.
Она юртим ободон,
Уз уйимда узим хон,
Хирмон тула олтин дон,
Тукин булар дастурхон.
Нархни белгилар бозор,
Хеч кимса бермас озор.
Колхоз таркалган боис,
Керакмас бизга раис.
Мева, полиз, сабзовот,
Кайта ишловчи завод,
Кишлок хам булар обод,
Фарзандлар олар савод.
Хар ким килар уз ишин,
Файз кирар хар шахарга.
Укувчилар укишин
Ташлаб чикмас хашарга.
Орзумиз булди сароб,
Холимиз ундан хароб.
Ёмгирдан кутилиб биз,
Дулга хуп тутилибмиз.
Озодлик килмай насиб,
Тилсиз кул булиб колдик.
Узимизга муносиб
Юртбоши танлаб олдик.

II

Уз юртимда узим кул,
Калбимда гурурим йук.
Юрт номига мустакил,
Келажакка умид йук.
Эгасин тополмас ер,
Давлат текин пахта дер,
Туну кун тинмай фермер,
Бир амаллаб нонин ер.
Хар йили экиб пахта,
Ваъда оламиз сохта.
Милиция, прокурор,
Назорат килиб турар.
Бир хирмонда минг мехмон,
Хар бирига дастурхон.
Иш хакимиз бугдой нон,
Пул топишга йук имкон.
Хокимдан хамма безор,
Захардан киммат бозор.
Ижарага олдик Кэйс,
Хужайин унга раис.
Кишлокда ахвол ночор,
Иш урни очиш даркор.
Хамма булган мардикор,
Чет улкада излаб кор.
Кишлокдаги муаллим,
Аравачи шахарда.
Ёшлар олмасдан таълим,
Пахта терар хашарда.
Орзу килиш айб эмас:
Ой доим зулмат булмас.
Юртим осмонини тун,
Тарк этарда бирор кун.
Агар айтсам рост сузим,
Сунмас умид юлдузим,
Курсам шу тонгни узим,
Беармон юмгим кузим.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares