“Бирдамлик” ҳаракати фаоли Анварбек
Аксарият ватандошларимизга жуда хам яхши маълумки, 2005-йилдаги Андижон воқеаларидан кейин Қирғизистонда ўзбек қочқинлари гуруҳи пайдо бўлди ва бу гуруҳнинг катта қисми орадан бир оз муддат ўтгач Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйча Олий Комиссарлиги томонидан Руминиянинг Тимишоара шахрига кўчирилиб, ушбу шахардан учинчи давлатларга домий ёки вақтинчалик истиқомат қилиш учун жўнатилди.
Лекин ўзбек қочқинларинг катта қисми Руминияга олиб чиқиб кетилганидан сўнг ҳам Ўзбекистондан қўшни давлатларга, жумладан Қозоғистон ва Қирғизистонга қочқинлар келиши бир муддатга бўлсада сусайгани йўқ. БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги Қозоғистон бўлими ходими берган маълумотга кўра ҳозирги кунда 96 нафар ўзбек қочқинлари шу мамлакатда истиқомат қилишиб, ўзларининг учинчи давлатга чиқиб кетишларини кутиб ўтиришибди. Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистон ҳукумати каби аксарият ҳолларда қонунларни четлаб ўтган ҳолда иш кўрувчи мамлакат бўлгани боис ўзбек қочқинларининг аксарияти Қирғизистонга қочиб келишмоқа ва Бишкек шаҳридаги БМТ ҚОК ташкилотига ёрдам сўраб мурожат қилишмоқда.
Бироқ сўнгги кунларда вазият оғирлашиб бораётгани боис Қирғизистондаги қочқинларнинг ҳам кун кечириши ва қирғиз диёрида эмин-эркин юриши қийинлашиб бормоқда. Биргина мисол 2008-йилнинг август ва сентябр ойларида Қирғизистон Республикасининг миграция ва бандлик бўйича давлат комитети кутилмаганда ўзбек қочқинларининг муддати битган гувоҳномалари муддатини чўзиб беришдан бош тортди. Натижада эса ўзбек қочқинларининг аксарияти маҳаллий ички ишлар ходимлари томонидан Қирғизистонда ноқонуний истиқомат қилаётганликда айбланди. Айрим қамалиб ёки депортация қилиб юборилиш хавфидан чўчиган қочқинлар маҳаллий ҳуқуқ тартибот нозирларига пора бериб қутилиб қолишни ўрганиб олишди.
Бу каби оғир вазият узоқ давом этиши мумкинлигидан хавфсираган БМТ ҚОК вакиллари Қирғизистон Республикасининг миграция ва бандлик бўйича комитети ходимлари билан музокара олиб борди ва қочқинларнинг муддати битган гувоҳномалари қайтатдан узайтириб берила бошланди. Бироқ 2009-йил кириб келиши ортидан Ўзбекистон билан газ шартномаси имзоланган Қирғизистонда ўзбек қочқинлар яна хавф-хатар остида қолишди. Бу сафар эса миграция ва бандлик бўйича давлат комитети қирғиз диёрида бир йилдан узоқ вақт давомида шу мамлакатда истиқомат қилаётган қочқинларнинг ҳужжатларини умуман муддатини узайтириб бермаслик хақида қарор қабул қилди. Шундай кейин қочқинлар учун қийинчиликнинг янги даври бошланди ва айнан қўлида гувоҳномаси бўлмагани учун Ҳаётжон исмли ўзбек қочқини Бишкек шаҳрида бедарак йўқолиб қолди.
Шу ўринда такидлаб ўтишимиз кераки, Ҳаётжон БМТ ҚОК томонидан 2008-йилда қочқин, -деб тан олинган эди. Жорий йилнинг январ ойида Бишкек шаҳрида йўқолиб қолган Ҳаётжонни Ўзбекистонда қолган қариндошлари феврал ойининг ўрталарида “Тоштурма”га бориб ҳолидан хабар олиб келишди. Бу қочқинлар билан боғлиқ ҳолда содир бўлган ягона ҳолат эмас. Ушбу воқеадан кейин ҳам бир неча ўзбек қочқинлари депортация хавфи остига тушиб қолишди. Жумладан 2 йил-у 9 ойдан буён Қирғизистонда истиқомат қилаётган, ҳозирги кунда Қирғизистонда ноқонуний юрган ва БМТ ҚОК томонидан қочқин, -деб тан олинган Тўрабек Сано ҳам миграция ва бандлик бўйича давтал комитети томонидан “Ўзбекистонга қайтиши керак бўлган шахс” -деб эълон қилинган.
Қирғиз диёрида ҳам сезилаётган глобат инқороздан азият чекаётган ва ими-жимида Ўзбекистонга депортация қилиниб юборишиши мумкинлигидан чўчиётган аксарият ўзбек қочқинлари БМТ ҚОК томонидан молияланадиган ва текин яшаш имконини берадиган қочқинлар лагерида иқтиқомат қилишмоқда. Зеро тушунарлики бу ерда улар хавф-хатардан тўлиқ ҳимояланган бўлишади.




