“Вақтики келиб, емоқликни қусмоқлиги бор”

Куни кеча Наманган вилоятининг Норин тумани “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” ташкилотининг ходимлари Н.Расулова, М.Рахимова, М.Содиқовларнинг Ўзбекистон Республикаси бош вазири Ш.М.Мирзиёев номига ёзган аризаларини, бизга Норинлик иқтисод фанлари номзоди Расулжон Абдумажидов аризаларнинг илтимосига биноан ташкилотимизга олиб келиб бердилар.

Бизни ташкилотимизга аризани топширишларидан мақсад улар кўплаб маҳаллий ва юқори ташкилотларга ариза ёзганликлари учун тазйиқа учраганликларидир. Аризада айтилишича- “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” ташкилоти раҳбари А.Туйчибоев ва унинг тарафдорлари томонидан жуда кўплаб қонунбузарликларга йўл қўйилмоқда экан.
Жумладан аризада ёзилишича улар бир неча ойлардан бери маошларини ололмай юрган бир пайтда биомаҳсулот ишлаб чиқариш учун 30 тонна АРПА олинган. Лекин бу маҳсулотни 10 тоннадан ортиғи ўзлаштирилиб юборилган. Натижада тўла биомаҳсулот етиштирилмай фермерларни норозилигига учрамоқдалар.

Шунингдек давлат томонидан ходимларга ажратиладиган шакар, асал, мака, ун, олма, қоқи ва қурилиш материалларининг деярли ярми раҳбарлар томонидан маориф тизимлари ташкилотларга 20 минг дона шиша банкаларни топшириш шарт эканлиги ҳақида оғзаки буйруқ берган.

Лекин банкларни аксарияти олинмай ўрнига хар бир банка учун 300 сўмдан пул олиниб булар ҳам ўзлаштирилиб юборилади. Ариза охирида бош вазирдан адолатни тиклашга ёрдам беришни сўралган. Лекин юқоридан комиссия келгач туман хокими У.Эргашев корхонага келиб ариза ёзган олий маълумотли мутасадиларга дўқ пўписа қилиб бу аризага қўл қўймаган,-деб қўл қўйдириб олган.

Бу хақидаги тўлиқ маълумотларни Р.Абдумажидовдан олиш мумкин

(У кишини телефон рақами +998695758239. Уй туман коди 61.210.10 Аризанинг асл нусхаси бизда мавжуд)

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares