
Хозирда Норин тумани марказида истиқомад қилаётган Расулжон Абдумажидов иқтисод фанлари номзоди. 1995-йилга қадар, 4 йил давомида Ўзбекистонни Россиядаги савдо маркази раҳбари бўлиб ишлаган.
У киши ҳозирги кунда “Бирдамлик” ҳаракати низоми ва дастурларини маъқуллаб ҳаракатга катта ёрдам бериб келмоқда. Афсуслар бўлсикин, бундан роппа-роса 40 кун бурун Расул аканинг умр йўлдошлари казо қилган эдилар. 20-феврал куни у киши йурик қилдилар.
Бу йурикда Наманган вилоятилик “Бирлик” Халқ Ҳаракати пратияси фаоллари Расул ака хонадонида бўлиб у кишига хамдардлик билдирдилар ва ўзаро суҳбат қурдилар.
Суҳбатда фаоллар Расул акага узоқ умр тиладилар ва у кишининг бундан кейин ҳам “Бирдамлик” ҳаракати фаолларини тажрибали инсон сифатида бирлаштириб, йўл-йўриқ
кўрсатишларини тилаб қолишди.
У кишини йурикларига Тошкентдан, Намангандан, юкори лавозимли шахслар ҳам фотиха ўқиб кетишди.
“Бирдамлик” ҳаракати Фарғона водийси бўлими матбуот маркази хабари



