Сирдарё вилоятиниг Сайхунобод туманида “ЕР БОЛАЛАДИ»
/шунақаси ҳам бўлади !/

Сирдарё вилоят Сайхунобод тумани ҳокимининг 2005-йил 15-февраль кунги 207 – сонли қарорига асосан «Робот» ФХХУда 25 гектарли ер майдонларида, фермер хўжалиги раҳбари Фазлиддин Қобилов амалдаги қонунларимизда белгиланган кўрсатмаларга асосан қатъий белгиланган ҳолда, давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бераётган “Ҳудайберди ота ўғиллари” фермер хўжалигига, туман ҳокимининг 2006 -йил 5- август кунги 486 – сонли қарори билан чорвачилик қилиши учун қўшимча равишда 4.8 гектар яйлов ер майдони ажратиб берилди.
Сайхунобод туман ҳокимининг ушбу қарори билан «Робот» ФХХУда фаолият юритиб келаётган «Худайберди ота ўғиллари» фермер хўжалиги жами ер майдони 29.8 гектар, шундан 25.0 гектари экин ер майдони қилиб белгиланди.
Сайхунобод туман ҳокимининг 2008 -йил 29-октябрь кунги «Т.Ғуломов» ФХХУда фаолият кўрсатаётган «Отажон Жуманиёз» ва Робот ФХХУ да фаолият кўрсатаётган «Худайберди ота ўғиллари» фермер хўжаликларини бирлаштириш тўғрисида»ги 619- сонли қарори билан «Худайберди ота ўғиллари» фермер хўжалигининг ижарадаги (?) «31.3» гектар экин майдони (ер болалади) бўйича туман ҳокими билан ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси бекор қилинди ва ушбу «31.3» гектар экин ер майдони «Отажон Жуманиёз» фермер хўжалигига 50 (эллик) йил муддатга ижарага берилди ва «Отажон Жуманиёз» фермер хўжалиги жами ижарадаги ер майдони 43.7 (қирк уч гектар етти (еттими ёки етмишми?) сотих) гектар экин ер майдони қилиб белгиланди ва «Худайберди ота фарзандлари» фермер хўжалигининг фаолияти тўхтатилди.
Сайхунобод туман ҳокимининг ушбу 2008-йил 29 -октябрьдаги 619 – сонли қарорида асос қилиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008- йил 6-октябрдаги «Фермер хўжаликлари тасарруфидаги (қарорда қандай ёзилган бўлса, шундай кўчирилган) ер майдонлари ҳажмини мақбуллаштириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш бўйича махсус комиссия ташкил этиш ҳақида»ги Р-3077 – сонли фармойишига асосланиб, – деб кўрсатилмокда, шунингдек «Отажон Жуманиёз» ва «Худайберди ота ўғиллари» фермер хўжаликларининг 2008-йил 28-октябрь кунги 1- сонли йиғилиш баённомаси асос қилиб кўрсатилмокда (ҳақиқатда йиғилиш бўлмаган, чунки баённомадаги имзони «Худайберди ота ўғиллари» фермер хўжалиги «ҳақиқий» раиси инкор этмоқда.) ва «Худайберди ота ўғиллари» фермер хўжалиги ижарага берилган 26.3 гектар ( ер иккинчи қайта эгиз туғди, фақат бир кун фарқи билан) ер майдонларимизни Т.Ғуломов ФХХУ да фаолият юритаётган «Отажон Жуманиёз» фермер хўжалигига ўз розилигимиз билан ўтказиб беришингизни ва туман ҳокими билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини бекор қилишингизни сўрайман.
«Худайберди ота ўғиллари» фермер хўжалиги РАҲБАРИ С.ДЎСТМАТОВ, – деб имзоси қўйилган 2008-йил 30-октябрь санаси билан «ихтиёрий ариза» Дўстматов С. дан олинмоқда. (Ҳақиқатда фермер хўжалиги раҳбари иккита бўлганми?)
Ҳаммаси яхши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008- йил 6-октябрь кунги Р- 3077 – сонли фармойиши ижроси жойларда тезкор ҳолатда олиб борилмоқда, бир куннинг ичида ер майдонлари бир фермердан тортиб олиниб, шу куннинг ўзида бошқа фермерга ўтказиб бериш тўғрисида туман ҳокими қарори қабул қилинмоқда, ҳаммаси «келишилган» ҳолатда бўлган бўлса керак, чунки «Худайберди ота ўғиллари» фермер хўжалигининг 31.3 гектарли ер майдони, 12.4 гектарли ер майдонига эга бўлган «Отажон Жуманиёз» фермер хўжалигига қўшиб берилмоқда, бунинг замирида катта (?) манфатдорлик бор, – деган гумон эҳтимолдан йироқ эмас.
Сайхунобод тумани Робот ФХХУси «Худайберди ота ўғиллари» фермер хўжалиги ҳақиқий раҳбари бундай ғайриқонуний ҳатти – ҳаракатлар туфайли, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб берилган ва амалдаги қонунларимиз билан ҳимояланиши кафолатланган умуминсоний демократик ҳуқуқ ва эркинликларини, шаъни, қадр- қиммати, меҳнат қилиш, мулк ҳуқуқидан маҳрум бўлиб, мустақил «суд» идораларига мурожаат қилишни олдига мақсад қилиб қўйган, илоҳим ўз ҳақлигини исботлаб, судлов жараёнида ютиб чиқсинда, чунки катта куч, туман ҳокими ва «Отажон Жуманиёз» фермер хўжалиги раҳбари Н.Пирматовнинг туғишган тоғаси, Сайхунобод тумани шифохонаси жароҳлик бўлими мудири Жўра Ашуровларга бас кела олармикан, чунки Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжаликлари тўғрисида»ги Қонунига зид равишда, туман ҳокими қарори қабул қилинмасдан тўриб, «Худайберди ота ўғиллари» фермер хўжалиги муҳри мўтабар фуқаро Ж.Ашуров томонидан олиб қўйилганлигига қараганда, судлов жараёнида ҳам ютиб чиқишига ишонч кам, яна ким билади Қонун барчага баробар, – деб белгилаб қўйилган-ку?
Энг асосийси, сарсон – саргардон бўлган фермер эмас, бундайлар бизда юзлаб топилади, асосийси Сайхунобод туманида Она ерларимиз болалаяпти, лекин отаси ким эканлиги номаълум, туманни бошқараётга ҳокимларимиз эмасмикан?
Бундай ҳолатни Генисслар рекорд китобига киритилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Мақола далилий ҳужжатлар: Туман ҳокимининг қарорлари ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатларига асосан тайёрланди.
“Бирдамлик” ҳаракатининг Сирдарё вилоят бўлими матбуот маркази хабари.



