МУХБИРЛИКМИ ЁКИ ИҒВОГАРЛИК?

ХАЛҚ ДУПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ВА ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ ҲАМДА УНИНГ НАШРИ “ZARAFSHON” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ РАҲБАРЛАРИГА
ОЧИҚ ХАТ

Мен мухбирлик фаолиятини, таъбир жоиз бўлса, қози(ҳакам)лик соҳасига қиёслайман.
Муборак ҳадиси шарифда: «Икки қози дўзахда-ю, бир қози жаннатдадир; Ҳақиқатни билиб, ҳаққоний ҳукм қилган қози жаннатдадир. Ҳақиқатни билиб туриб, қасддан жабр қилган қози билан ҳақиқатни билмай туриб ҳукм қилган қози дўзахдадир!» -дея марҳамат қилинган.

Ушбудан хулосаланиб айтадиган бўлсак, халқ дупутатлари Самарқанд вилоят кенгаши ва ви-лоят ҳокимлиги нашри “Zarafshon” газетасида 2009 йил 15 январ куни эълон қилинган “Ҳалвойи-да нима гап” сарлавҳали мақола муаллифини ҳамда унинг чоп этилишига изн берган раҳбари-ятни ҚАСДДАН ЖАБР ҚИЛГАН ҚОЗИга ўхшатиш ўринлидир.
Газета мухбири Раббим Хотамов “Ҳалвойида нима гап” мақоласида шундай ёзади:
“…Қишлоқдошлардан Т.Жўраев ҳақида салбий фикр эшитдим.
Саричашма қишлоғилик Сайдулла Боймуродов 1997-2003 йилларда Т.Жўраев ёзган 5 та аризани кўрсатди. “Хўжалик раиси ўринбосар-лигимда ҳоли жонимга қўймади. Бирорта хати тасдиқланган эмас”, деди. 1941 йилда туғилган, 4 нафар фарзандли нафақахўрнинг шикоятчиликни касб қилиб олганлигидан хафсалам пир бўлди…”

Мухбир мақола тайёрлашда фақат бир томонлама ёндошган-менга қарши бўладиган, лекин асослантирилмаган “суҳбат”лардангина хулоса чиқаришга интилган. С.Боймуродовнинг гап-лари ҳам шундай “суҳбат”лардан биридир. Чунки мен унинг на раис ўринбосари, на раислиги даврида ҳеч маҳал, ҳеч кимга шикоят ёзган эмасман. Қолаверса, бу ҳақда С.Боймуродов “Za-rafshon” газетаси бош муҳарририга холис О.Маматов иштирокида ёзган маълумотномасида “Ҳалвойида нима гап” мақоласидаги ўзига тегишли бўлган гаплар ёлғонлиги ва мухбирни танимаслигини, кўрмаганлигини билдирган. Аслида С.Боймуродовнинг собиқ “Ўзбекистон” ширкат хўжалигига раислиги даврида унинг ғайриқонуний ҳаракатлари ҳақида колхозчилар-дан Анорбой, Октам ва Даврон исмли шахслар шикоятлар ёзганлар. Бир қанча идоралару таҳ-ририятлардан суриштирувчилар келиб, ишни унинг фойдасига ҳал қилишган. Фақатгина 2004 йил май ойи бошларида Тошкентдан келган Дилмурод Саййид исмли журналист шикоятни холис ўрганди.

Вилоят, туман ҳокимликларидан вакил-лар, қишлоқ аҳли ва раис С.Боймуро-дов иштирокида йиғин ўтказди. Кейин “Қишлоқ ҳаёти” газетасида каттагина танқидий мақола эълон қилди. Мақоладан сўнг туман ҳокимининг 1-ўринбосари ишдан олинди. С. Боймуродов ЖК 205-моддаси билан судланди. Тумандаги бир қанча масъулларга чора кўрилди. Адолат тикланди. Лекин С. Боймуродов тинч ўтирмай, СТВ тележурналистлари ёрдамида ёлғон маъ-лумотли кўрсатув тайёрлатиб, шикоятчиларга босим ўтказишга уринди. Бироқ эртасигаёқ ишдан кетиб, яна судланди. Кейинроқ айрим раҳбарлар шикоятчиларга босим ўтказишлик учун уйдирма жиноий ишлар очишди. Бу уйдирма жиноий ишлар ҳам яна шу журналист Д.Саййид томонидан ўрганилиб, туман ИИБ бошлиғи лавозимидан олинди.

Бир сўз билан айтганда, тумандаги раҳбарларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари хусусида ши-коят қилган одамга нисбатан иғво уюштириш, сохта айбловлар яратиш қонунбузар мутасад-диларнинг “иш услуби”дир! Минг афсуски, уларнинг бундай жирканч ҳаракатлари баъзан мухбирлар томонидан ҳам билиб-билмай қувватланилади. “Zarafshon” газетасидаги мақола эса, фикримизга яққол далилдир!

Газета мухбири Раббим Хотамов негадир бу ҳаётий маълумотларни эсламайди, аммо мутла-қо бўлмаган қандайдир 5 та аризани келтиради. Мухбир холис бўлолмадими, демак унда бурч масъулияти эмас, бошқа манфаат кучли эканини сезиш мумкин. Чунки мухбир олдинига менинг иштирокимсиз Х.Ўринбоева билан учрашиб кетган. Бу ҳақда таҳририятга норозилик билдирганимдан кейин, мухбир яна келди. Х.Ўринбоева томонидан талон-торож қилинган ерлардан бирини асос сифатида кўрсатдим. Мухбир бу саккиз сотих ерни ўлчади, тош тўкиб қўйилган ҳолатларни суратга олди. Бироқ бу ернинг қарори бор ё йўқлиги билан қизиқмади.


Р. Хотамов ўз мақоласида “Ҳалвойи ҚФЙ” раиси Хурсаной Ўринбоевани ёқловчи жумла-ларни эринмай, такрор ва такрор келтирган. Ва айнан шу усул билан мени қоралашга уринган. Келинг, шу ўринда мухбир кўкларга кўтарган опанинг қилмишларидан айримларини мен ҳам келтирай:
Қўлимизда бир қаватли олти хонали ва тўрт хоналик уй-жой қурилишнинг ЛОЙИҲА СМЕТАлари! Булар ҳар бири саккиз сотихдан ер бўлаги берилиши ҳақидаги “Ҳалвойи ҚФЙ” раиси Хурсаной Ўрин-боева имзолаган 2002 йил 12 ва 14 февралдаги қарорлар асосида тузилган. Қарор тартиб рақамлари бир хил-86! Эътиборлиси, ҳар икки ер бўлаги бир оила аъзолари бўлган ака-укага ажратилган.

“Ҳалвойи ҚФЙ” раиси Хурсаной Ўринбоева имзолаган бу қарорларнинг 3-бандида “Ушбу қарорни тасдиқлаш туман ҳокимлигидан сўралсин” дейилгану, лекин туман ҳокимининг бу борада қарори чиқмаган. Бироқ ажратилган ер бўлакларида қурилишлар авжида. Бундай ҳо-латлар йигирмага яқин бўлиб, айниқса, “Ҳалвойи ҚФЙ” раиси Хурсаной Ўринбоеванинг ука-си Аслиддин Ўринбоев ҚФЙ ҳудудидаги “Фаровон ҳаёт йўли” ММТПга раис бўлгач, ерларни опа томонидан талон-тарож қилишлик кескин кўпайган. Таъбир жоиз бўлса, ерларни талон-торож қилишда опа-ука Ўринбоевлар ва туман ер ресурслари мутасаддиси Ш.Раҳимовни уюшган учлик деб айтиш мумкин. Яна бир эътиборли жиҳати, ер бўлаклари уй-жойга муҳ-тож бўлганларга эмас, асосан ўзига тўқ оилаларга берилган. Шунингдек, муҳтож оилалар бир ер бўлаги ололмаган вақтда баъзи оилалар иккитадан ер бўлаги олганлар ва аксари ҳоким-нинг қарорисиз, фақат “Ҳалвойи ҚФЙ” раиси Хурсаной Ўринбоеванинг қарори билан ерлик бўлишган! Бу кўзбўямачилик ва қонунбузарликлар хусусида туман ер ресурслари раҳбари Ш.Раҳимов тўлиқ хабардор бўлса-да, муросасозлик қилиб,опа-ука Ўринбоевларга хайрихоҳ-лик кўрсатиб келган. (Ҳозирда маълумотларга кўра, туман миқёсида ерларни талон-тарож қилишлик ҳолатлардан 146 таси аниқланиб, иш вилоят прокуратурасига берилган!)
Мухбир Раббим Хотамов мавзуни ёритишда озгина холис қолганида эди, ерлар талон-тарож қилинаётганлиги юзасидан бир мен эмас, балки яна ўнга яқин фуқаро тегишли идораларга шикоятлар йўллаганлиги сабаблари билан ҳам қизиқарди. Бундай шикоятлар юзага келиши-нинг асосий сабаби опа-ука Ўринбоевлар Шароф Раҳимов хайрихоҳлигида ерларни ҳақиқий муҳтож оилалар қолиб, асосан ўзига тўқларга қўшалоқлаб бериб юборганликларида эканини тушуниб етарди.

Бироқ мухбир ҳам халқ дарди қолиб, қонун ва адолат устуворлиги қолиб, тескари томон манфаатини кўзлаб, иш юритган.

Юзаки ва нохолис ёритилган мақола бўйича таҳририятга арз билан бордим. Бош муҳаррир Фармон Тошев аввалига ўзини холисдек тутди, кейин эса, “қўлингдан келганини қил” деган-дек муомалага ўтди. Ҳатто “2009 йил-Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” сифатида эълон қилинганлиги, халқ қақшаган жойда, опа-ука Ўринбоевлар ва уларнинг хайрихоҳи Ш.Раҳимовга ўхшаш мутасаддилар ўз ваколатини суиистеъмол қилаётган қишлоқларда ҳеч маҳал тараққиёт ҳам, фаровонлик ҳам бўлмаслиги ҳақида ўйлаб кўрмади. Бу билан жаноб бош муҳаррир нафақат оддий фуқарони, балки Президент талабини ҳам оёқ учида кўрсатишини, менсимаслигини билдириб қўйди, десам муболаға бўлмас!


Халқ дупутатлари Самарқанд вилоят кенгаши ва вилоят ҳокимлиги нашри “Zarafshon” газета-сида 2009 йил 15 январ куни эълон қилинган “Ҳалвойида нима гап” сарлавҳали мақола хусусида бундан-да кўп ва асосли эътирозларни келтириш имконига эгаман. Бироқ биргина мухбир ёки бир таҳририятнинг нохолислиги сабаб ўнлаб ҳалол журналистлар шанига тўғри келмайдиган эътирозларни ёзишликдан тортиндим. Чунки “Бирники-мингга!” дейди доно халқимиз.
Хулоса ўрнида эса, “Zarafshon” газетаси таҳририяти 2009 йил 15 январ куни эълон қилинган “Ҳалвойида нима гап” сарлавҳали мақола юзасидан ёзилган юқоридаги эътирофларни ўз саҳи-фасида эълон қилишини ҳамда такрорий холисона журналистлик суриштируви ўтказишини сўрардим.

Акс ҳолда мен қадр-қиммат ва шанимга нолойиқ муносабатда бўлган таҳририятни судга беришлигимни алоҳида таъкидлайман. Зеро, инсон шани, қадр-қиммати олий қадрият сифатида мамлакат Конституцияси (Асосий Қонун)да ҳимоялаб қўйилган. Халқ дупутатлари Самарқанд вилоят кенгаши ва вилоят ҳокимлиги нашри “Zarafshon” газетаси таҳририяти раҳба-рияти мамлакат Конституцияси(Асосий Қонун)га ҳурмат билан қарашларини истардим.
Хулоса ўрнида эса, опа-ука Ўринбоевлар ва туман ер ресурслари мутасаддиси Ш.Раҳимов хоҳиш-истаклари билан талон-тарож қилинган ерлардан айримларининг фотоларини илова қиламан.

Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, “Ҳолвойи” ҚФЙ.,
”Саричашма қишлоғи”да яшовчи фуқаро Тойир ЖЎРАЕВ.
14.02.2009 йил

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares