“Бирдамлик” ҳаракатининг Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Гулшан Қораева
Жорий йилда вохамизда корхона ва ташкилотлар томонидан Узбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамгармасига 3,5 миллиард сум микдорида хомийлик маблаглари ажратилиши кузда тутилган.
Шу пул хисобидан барпо этиладиган спорт иншоотлари уз вактида фойдаланишга топширилиши учун мазкур маблагнинг асосий кисми 20- февралга кадар утказилиши лозим.
Сешанба куни вилоят хокимлигида утказилган йигилишда бу хакда батафсил суз юритилди.
Йигилишни вилоят хокими,Узбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамгармаси вилоят филиали хомийлик кенгашининг раиси Н.Зайниев олиб борди.
Йигилишда хомий ташкилотлар вакилларининг ахборотлари тингланди ва жамгарма хисоб ракамига маблаг тушиши чукур тахлил килинди.
Карши шахар хокимилигида Узбекистон Республикасининг «Одам савдосига карши курашиш тугрисида»ги Конун мазмун-мохиятини урганиш ва уни таргиб килиш масалалари багишланган семинарда шу хакда атрофлича суз юритилди.
Унда вилоят хукукни мухофаза килиш идоралари хамда согликни саклаш тизими ходимлари ,шахардаги махалла фукоролар йигинларининг диний маьрифат ва маьнавий –ахлокий тарбия масалалари буйича маслахатчилари, Коллеж укувчилари,жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Семинарда «Одам савдосига»карши курашиш тугрисидаги «конун хамда республикамизнинг конунчилигидаги узгаришлар хакида тушунча берилди.Тадбирда хорижга чикиш,кириш тартиб-коидалари ,Ташки мехнат миграцияси масалалари агентлиги фаолияти хамда одам савдосидан жабр курганларга курсатилаётган ёрдам,уларни реаблитация килиш борасидаги амалга оширилаётган ишлар хусусида хам суз юритилди.




