
Иномжон Турсуновнинг асли касби драматург. Унинг кўплаб асарлари марказий ва вилоят театрларида саҳналаштирилган.
Қайта қуриш йиллари уни бир асари Собиқ СССР бўйича ўтказилган конкурсда бош совринни қўлга киритган бўлса-да, Каримов ҳукумати бу асарни тақиқлаб қўйган.
Иномжон хозир хам ижод қилмоқда. У яқинда “Бирдамлик” ҳаракати хақида илиқ фикрлар билдириб, харакат низоми билан танишиб чиқди ва ҳаракат раҳбари Баҳодир Чориев билан самимий тарзда суҳбатлашишни истаб “Бирдамлик” нинг Фарғона водийси бўйича матбуот марказига мурожаат қилди.
Демак, яна бир мухолифатчи ижодкор “Бирдамлик” сафига ўтишни ҳохламокда.
“Бирдамлик” харакати жамоаси ўз сафидаги фаоллар кўпайиб бораётганидан жуда ҳам мамнундир.
“Бирдамлик” ҳаракатининг Фарғона водийси бўлими матбуот маркази.



