Андижан вилоятида фаолият олиб бораётган “МАЛҲАМ” халқ табобат маркази ходимлари кам таминланган оилаларга имкон қадар ёрдам беришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.
Бундан бир муддат илгари ана шундан хайрия ишларидан яна бири амалга оширилди ва Андижан вилоят Хўжаобод тумани “Янги бозор” маҳалласида истиқомат қилувчи кам таминланган оила раҳбари Комилжонов Олимжон ва унинг 1996 – йилда туғилган ўғли Комилжонов Шохисломни ошкозон ичак хасталиги билан оғришгани учун бепул даволашиб, хасталикдан озод этишди.
Шунингдек, марказ ходимлари ушбу туманинг “Хидирша” МФЙ да яшовчи, 1977-йилда туғилган Қорабоева Матлуба камқонлик хасталиги билан касаллангани учун унинг дардига даво топишди.
Алоҳида урғу берган ҳолда шуни такидлашимиз керакки, ушбу беминнат ёрдам “Бирдамлик” ҳаракати томонидан ажратилган беғараз маблағ ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Бундан хабардор бўлган беморлар ҳаракат раҳбарига ўз миннадорчиликларини билдириб, “Бирдамлик” ҳаракатига улкан зафарлар тилашмоқда.
“Бирдамлик” ҳаракати Андижон вилоят бўлими хабари.




