Бу кун, 3-феврал “Бирдамлик” ҳаракати жамоаси вакиллари учун жуда ҳам оғир кунлардан бири бўлди. Шу куни эрта тонгда ҳаракатимиз жамоасига етиб келган хабар ҳаммамизни оғир ўйга толдирди. Сабаб “Бирдамлик” ҳаракатининг Бухоро вилояти бўлими раҳбари ва малакали журналист Басира опанинг оналари бу ёруғ оламни тарк этди.
Биз, ҳаракат жамоаси вакиллар Басира опага ва у кишининг оила аъзоларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз ва бундан оғир жудоликни енгиб ўтишда мустаҳкам ирода тилаймиз.
Марҳумнинг охирати обод бўлсин ва жойлари жанннатда бўлсин.
Ҳамдардлик ила “Бирдамлик” ҳаракати жамоаси.




