“Бирдамлик” ҳаракати фаоли Анварбек
Юртимизда баҳорий шабадалар эса бошлади. Бу эса кўклам даври яқин қолганидан дарак бермоқда. Кўклам келиши билан чор-атроф баҳорий либосга бурканади ва шунингдек барча инсонларнинг ташвишларига ташвиш қўшилади. Айниқса бобо деҳқонларнинг ташвишлари бир неча баробарга ошади. Фермерлар ташвишини эса ёзиб адо этиш ўта ҳам мушкилдир. Бухоро ва Хоразм каби ерлари ниҳоятда шўрланиб кетган вилоят фермерларининг кўклам келиши ортидан ташвишлари устига ташвиш қўшилиши билан бирга уларни янада каттароқ бир муаммо ўйлантира бошлайди. Бу шўрланган ердан қандай қилиб юқори ҳосил олиш ўйловидир.
СССР, -деб номланмиш давлат тизими парчаланиб кетишидан муқаддам ҳар бир ҳудуддаги ернинг вақти-вақти билан шўри ювилиб турар эди. Ҳозирги кунга келиб эса фақатгина расмийлар расмий тарзда нутқ сўзлаганларида ернинг шўрини ювиш хақида номигагина гапириб қўймоқдалар холос. Лекин еринг шўрини ювиш, тоғарага илиқ сув солиб кўйлак ювишдек осон эмаслигини ўзбек расмийлари тушунишмайди. Ернинг шўрланиб кетиши ҳосил миқдорини кескин камайтиради ва пахта, ғалла каби ўсимликларнинг бошланғич давр ривожланишига тўсқинлик қилади.
Шўрланган ерларни бир амаллаб, ўзлари билганча ювиб деҳқончилик қилаётган фермерларнинг кўклам келиши билан яна бир муаммо кутиб олади. СССР даврида бутунлай бартараф этилган, ҳозирги кунга келиб эса яна долзарблашган бу муаммо чигиткалар муаммосидир. Гарчи ўзбек расмийлари бу хақда лом-мим дейишни исташмаётган бўлсада чигиткалар муаммоси Туркманистон билан чегарадош бўлган юртимиз вилоятларида ўта ҳам жиддий ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган муаммога айланиб бўлган.
Шу ўринда чигирткалар муаммоси ҳақида қисқача тушунтириш бериб ўтиш даркордир. Маълумки чигирткалар асосан чўл шаротида хаёт кечиришади. Тоғли ва қир адирли ҳудудларда ҳам чигиткалар учраб туришсада улар асосан чўл шароити мавжуд бўлган ҳудудларда қишки уйқуга кетишади. Қишки уйқуга кетган чигирткалар ҳаво сал илий бошлаши билан бир неча ўнлаб личинкалардан иборат тухум қўйишади. Битта чигиртка бир неча юзтагача тухум қўйиши мумкин. Бу тухумлар таркибида эса бир неча ўнлаб личинкалар бўлади ва улар қисқа муддатда ривожланиш даврини ўтаб бўлади.Кўклам келиши билан барча тухумлар ёрилиб майда чигирткачалар ёруғ олам кўришади ва март ойининг сўнгги ҳафталаридан бошлаб парвоз қилишни бошлашади.
Айнан мана шундан кейин фермерлар хавотирга тушишади. Сабаб бир дона чигиртка бир кеча-кундузда 0,5 гектар ердаги ҳосилга шикаст етказиши мумкин. “Совет Ўзбекистони” китобида қайд этилишича 1964-йили баҳорида содир бўлган чигирткаларнинг ҳосилдор ерлага ҳужум қилиши ортидан Туркманистон билан чегарадош бўлган Қашқадарё вилояти йил давомида ердан умуман ҳосил ололмаган. Ўша йили Қашқадарё вилоятида етиштирилаётган барча ҳосилни 1500 дан ошиқ чигиртка бир кеча-кундуз ичида пайхон қилиб ташлаган. Республиканинг шимолига қараб ҳаракатланаётган чигирткаларни заҳарли кимиявий модда қўллашиб нобуд қилишган ва ушбу ишни бажаришда 6 та “КУКУРУЗНИЙ” учоғи иштирок этган.
Кейинги вақтларга келиб экин майдонларига чигирткаларнинг хавф солиш эҳтимоли яна ошиб бормоқда. Чунки Ўзбекистон экологлари атроф муҳитни ҳимоя қилиш борасидан бирон-бир ишни амалага оширишмаяпти. Зеро юртимизда малакали экологнинг ўзи қолмаган. Чунки Ўзбекистонда эколог бўлиб ишлагандан кўра Москва шаҳри кўчаларини супуриш бир неча баравар даромадлироқдир.




