“Бирдамлик” ҳаракати Матбуот Маркази ташкил этилди

29 январ куни “Бирдамлик” ҳаракатининг Матбуот Маркази ташкил этилди.

Матбуот Марказига айни пайтда Швецияда яшаётган журналист, “Янги Дунё” интернет нашри асосчиси Юсуф Расул (Юсуфжон Расулов) раҳбар этиб тайинланди.

Марказнинг асосий мақсади қилиб қуйидагилар белгилаб олинди:

– “Бирдамлик” ҳаракати фаолиятини мунтазам ёритиб бориш;
– Ҳаракат Низоми ва Дастурида назарда тутилган вазифаларни тўла бажариш;
– Ҳаракатнинг интернетдаги ўз саҳифасини жонлантириш;
– “Бирдамлик”нинг шу номдаги газета ва журналларини ташкил этиш;
– Минтақа ва жаҳон матбуотида ҳаракат номидан турли мавзуларда чиқишлар қилиш;
– Ўзбекистондаги мавжуд муаммолар ҳақидаги таҳлилий (аналитик) материаллар эълон қилиш;
– ва бошқа вазифалар.

Айни пайтда “Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистондаги бўлими Матбуот Маркази (раҳбари: Бахтиёр Исабеков) ва Европадаги бўлими Матбуот Маркази (раҳбари: Гияс Маметов) иш олиб бормоқда. Ҳаракатнинг Марказий Матбуот Маркази минтақавий бўлимлар билан узвий равишда фаолият олиб боришига келишиб олинди.

“Бирдамлик” ҳаракати.
29 январь, 2009 йил, АҚШ

 

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares