
27-январ куни «Бирдамлик» харакати Наманган вилояти туманларининг фаоллари вилоят марказида йиғилишиб Ўзбекистондаги Ижтимоий – сиёсий жараёнлар хакида бир пиёла чой устида сухбатлашдилар.
7 та тумандан келган фаоллар Росиия президенти Медведев сафари, АҚШ президенти Барак Обамани қасамёди тантаналари ва бошқа масалалар хусусида баҳслашдилар.
Йиғилишда меҳмон сифатида қатнашган Наманган давлат университети доценти Химия-биология фанлари номзоди Алижон Обидов «Бирдамлик» низоми хақида, янги АҚШ президенти хақида ва университетдаги айрим муаммолар хақида гапирди.
Учқўрғон тумани раҳбари Эргашвой Муйиддинов эса тумандаги воқеалар хақида, “Бирлик” ХХ партияси вилоят бўлими раиси йиғилишда меҳмон сифатида таклиф этилган Носир Зокир, “Бирдамлик” ҳаракати вилоят бўлими раҳбари Зохидхон Зокировлар ҳозирги кундаги сиёсий жараёнлар сиёсий ҳаракатларни уйғунлиги ва сиёсий харакатларни ҳамда Инсон Хуқуқлари химоячилари харакатларидаги айрим камчиликлар, хамда янги тузилган муҳожир мардикорларни ҳимоя қилувчи ташкилот хақида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.
Йиғилганлар “Бирдамлик” ҳаракати фаолларини фуқаро кийимидаги шахслар кузатиб турган бўлсада уларга халақит бермадилар.
“Бирдамлик” ҳаракати Фарғона водийси матбуот маркази.



