“Бирдамлик” ҳаракати фаоли Асилбек.
Ўзбекистон ичкарисидаги вазият қандай эканлиги шахсан менинг фикримча Ўзбекистондан ташқарида истиқомат қилаётган инсонларга яхшироқ маълумдир. Зеро мамлакат ичкарисида туриб билиб олиш мумкин бўлмаган маълумотларни мамлакат ташқарисида туриб, интернет орқали билиб олиш мумкиндир.
Интернет орқали олинган маълумотларга таяниб айтадиган бўлсак, кейинги ойларда юртимизнинг турли вилоятларида безорилик ва ўғрилик ҳолатлари бир неча баробарга ошган. Жумладан Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтган йилнинг декабр ойида ўндан ошиқ ўсмир ўғирлик содир этганлик айби билан қўлга олинган. Табийки Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари ўсмирларни қўлга олганларидан сўнг уларга нисбатан қандайдир кўринишдаги жазо қўллайдилар. Ёки жарима тўлашади, ёки маълум муддатга озодликдан маҳрум этишади.
Мен ўзимнинг ушбу фикрим билан жиноят содир этган ўсмирларни оқлаш керак,- демоқчи эмасман. Зеро ҳар бир жиноят жазосиз қолмаслиги керак. Лекин менимча ўсмирлар орасида кундан-кунга ошиб бораёган жиноятчиликни имкон қадар олдини олиш керак. Бугунги кунда жиноячилик, безорилик ва киссовурлик ҳолатларини тобора ошиб бораётганинг ягона сабаб мамлакатдаги ишсизликдир. Мамлакатимизни ноқонуний равишда бошқариб келаётган жаноб Каримов ўзнининг деярлик ҳар бир чиқишида:
-Ўз уйингни ўзинг асра, -деб такидлаб келмоқда. Бироқ мамлакатимиздаги иқтисодий бўҳрон ўз ечимини топмай келаётгани боис ҳеч ким ўз уйини ўзи асрай олмай олмаяпти.
Чунки, пойтахт Тошкент шаҳридан бўлак барча ҳудудларда электр энергияси етишмовчилиги сабаб тунда чироқ ўчирилмоқда. Эрталаб уйғонган маҳаллий фуқаролар эса ўз хонадонларида нимадир йўқолганига гувоҳ бўлишади. Тушунарлики, ўғрилар тунда, чироқ ўчирилганидан сўнг овга чиқишган ва бозорга олиб чиқса бўладиган керакли нарсани кўтариб кетишган. Мана шунақанги ҳолат ҳукумронлик қилаётган бир кунда қадай қилиб одамлар ўз уйини ўзи қўриқласин. Ахир, туну-кун ухламасдан кундузи ишлаб, тунда ҳовли қўриқлаш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди. Кундузи ухлаган одам тунда ором олиши кераклиги барчага тушунарди. Бироқ қудратдаги ҳукумрон буни тушунмайди шекинлик ҳамма ўз уйини ўзи қўриқлаши керак, -деб қаттий туриб олган.
Хўп майли, ҳамма ўз уйини ўзи қўриқласин. Бир оила вакиллари навбат билан тунда қоровулликка туриб, чироқ ўчгандан кейин изғиб қолувчи ўғрилардан ўз уйларини ҳимоя этсин. Лекин унда сон-саноқсиз бўлиб кетган милиция ходимларидан не наф? Мамлакат хавфсизлигини аниқроқ айтадиган бўлсак диктатор хавфсизлигини қўриқлаш учун милиция ходимларидан бир неча баробор кўпроқ бўлган ҳарбийлар ва милий гвардия зобитларининг ўзи етарлик эмасми? Нима учун ИИБ ходимларини халқ боқаётган бўлса ҳам улар халқ осойишталигини ўйламасдан ўз уйинги ўзинги қўриқлашинг керак, -деб фалсафа ўқишади?
Кейинги йилларда турли хил турк, корейс ва лотин америкаси сериалларини телеканаллар орқали эфирга узатиш ҳоллари меёридан ошиб кетмоқда. Тўғри маданий ҳордиқ олишга барчамиз тўлиқ ҳақлимиз. Бироқ салбий жиҳати шундан иборатки ўғирлик ҳолатларининг аксарияти фуқаролар ушбу сериалларни томоша қилишаётганда содир этилмоқда. Бундан шундай хулоса чиқариб олишимиз керакки, Ўзбекистон телерадиокомпанияси ходимлари ўзлари билмаган ҳолда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ўғирлик ҳолатлари ошиб боришига кўмаклашмоқда. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун теледастурлар ҳавога узатилишини тартибга солиб олиш керак ва аҳолининг маданий ҳордиқ олиш вақтларини инобатга олишлари керак.




