Президент нутқ сўзлади

Шу йилнинг 13-январ куни президент Ислом Каримов маҳаллий ва албатта расмий телеканалларда чиқиш қилиб, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг 17 йиллик байрами муносабати билан мурожатнома эълон қилиб барча ҳарбийларни байрам билан муборабод этди.

Ўз нутқида давомида асосан юрт тинчлигига алоҳида урғу берган перезидент жумладан шундай деди:
-Марказий Осиё минтақасидаги ҳарбий-сиёсий вазият ҳали-ҳамон тинчигани йўқ. 30 йилдан буён Афғонистонда уруш, террорчилик ва экстремистик ҳаракатларнинг давом этиб келаётгани ва сўнгги пайтда фаоллашгани, наркоагрессиянинг кўлами тобора кенгайиб бораётгани сабабли минтақадаги вазиятнинг ҳамон кескинлигича колаётгани ўйлайманки хеч кимга сир эмас.

Шу ўринда айтиб ўтишимиз керакки, мана 20 йилдан буён Ислом Каримов ўзбек халқини афғонистонлик экстримистлар хавфи билан қўрқитиб келмоқда.Модомики ўтган шу 20 йил давомида Афгонистон томонидан бирор маротаба ҳам Ўзбекистонга нисбатан ҳеч қандай ҳарбий ёки бошқа бир ҳуруж қилингани йўқ. Аксинча Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга қўшин киритиш учун АҚШ ҳукуматига Хонобод аэродромини ажратиб берди .

Хўш, шундай экан нима учун президент ҳар бир чиқишида халкни уруш билан қўрқитади.Сабаби ўз-ўзидан аён ва унинг мақсади шу йул билан шу юртда истиқомат қилаётган норозиларга шу кунингга шукур қилиб яша. Бундан ҳам баттари бўлиши мумкин демоқчи бўлса, христиан дунёсига ўзини фронтнинг авангардида турганлигини, шу сабабли унга кўпроқ валюта ажратилиши кераклигини билдирмокда.

Ҳаммага маълумки айнан Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари энг яқин бўлган даврлар айнан Афғон компанияси даврига тўғри келади ва айнан шу даврларда Ўзбекистонда катағон ниҳоятда авж олди.

Нима бўлганида хам Ўзбекистон президенти халқини хар-хил урушлар билан қўрқитишни бас килиб, ўзининг вазифалари билан шуғулланса тўғри бўлар эди. Ҳеч бўлмаса муаммонинг энг осонидан, бошлаб магазинлардаги ун-ёғ муаоммоларини ҳал этиш, газ, светларни узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш ҳақида бош қотирса нур устига аъло нур бўлар эди.

Нодир Ахатов.
Карши ш.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares