“Бирдамлик” ҳаракатининг Украина бўлими раҳбари Зокиров Исақжон.
Ҳурматли www.birdamlik.info саҳифаси ўқувчилари. Мен ўзимнинг бу сафарги мақолам билан ҳалқ табобатига юртимизда қанчалик аҳамият берилаётганига тўхталиб ўтмоқчиман.
Барчамизга яхшигина маълумки халқ табобати билан беморларни даволаш Ўрта Осиёда кенг тарқалган ва узоқ вақтлардан буён қўлланилиб келмоқда. Табобат усули билан инсонларни даволаш мутлоқо безарардир. Бу усул билан даволанган инсон кони зарар бўлган химиявий дорини ўз организимига қабул қилиб олмайди. Буюк олим ва мутафккир Юнонистонлик Афлотун табобат соҳасидаги изланишлари билан дунёга донг таратган бўлса, Бухоролик Абу Али Ибн Сино табобатнинг отасидир.
Бу икки инсоннинг табобат оламига қўшган ҳиссалари чексиздир ва хизматлари таҳсинларга сазовордир. Улар ўз умрлари давомида кўплаб тиб асарлари ёзиб қолдиришган ва бу асарларнинг айримлари бизгача етиб келган. Табобатнинг ўта ҳам самарали натижасига кўпчилик инсонлар ишонишгани учун ҳам поликлиника ёки касалхонага эмас балким халқ табобатига мурожат қилишади. Қолаверса табиб пора сўрамайди ва фалон жойдан справка олиб келинг,- демайди ва ўзингиз яшаётган вилоятга боринг, – деб айтмайди. Бемор қайси давлатдан келган бўлишидан қаттий назар даволайверади.
Замонавий медицина эса ривожланган бўлишига қарамасдан айрим касалликларни даволашга қодир эмас. Мисол учун оддийгина тумовни даволай олмайди. Шу ўринда табобат билан даволашнинг айрим усулларига тўхталиб ўтсам. Мисол учун Ибн Сино ўз беморларини асосан гиёҳлар билан даволаган. Жануби-Шарқий Осиёда эса игна санчиб даволаш кенг тарқалган. Филипинда эса тиғсиз (хилер) даволаш кенг тарқалган. Энди шу уч хил даволашга батафсил тўхталиб ўтадиган бўлсам, Ўрта Осиёда шўролар ҳукумати қудратга келгунга қадар халқ табобатига кенг йўл очиб берилган ва айнан шунинг учун табобат соҳаси илдамлик билан ривожланиб бораётган эди. 1917-йил Руссияга ҳукумронлик қилиш имкониятини Ленин бошчилигидаги шўролар ҳукумати ўз қўлига олди.
Шундан кейин аста-секинлик билан табобатга қарши зарба берила бошланди. Минг афсуслар бўлсинким, 1937-йилги қатағон қилинувчи инсонлар рўйхатига бегуноҳ табиблар ҳам киритилди. Халқ ва шунингдек Сталин атрофида ўтирган иккинчи даражали инсонлар ҳам табиблар хукуматга қандай хавф солаётганини тушунишмас эди. Қатағон кўлами ниҳоятда кенг бўлиб бегуноҳ адабиёт намоёндалари қатори бегуноҳ табиблар ҳам қамоқларга ташланишди, сургун қилинишди ва отув жазоларига ҳукум қилинди. Чунки юқорининг буйруғи шунақа эди. Ўша буйруқ матнида “эскилик сарқитлари йўқотилсин”, -деб ёзиб қўйилгани учун ҳам НКВД ходимлари астойидил бегуноҳ табибларни йўқотишга киришишди.
Тиб қонунларига доир араб имлосида ёзилган китоблар ёқиб юборилди. Хонадонларида тиб оламига талуқли китоблари бўлган инсонлар қўрққанларидан китобларни дарёларга, сойларга оқизишди ва ҳаттоки қабристонларга олиб бориб кўмишди. “Китоблар арабча имлода ёзилган бўлса бўлди. Ҳаммасини йўқотиш керак” –деган қаттий қарор табобатни батамом йўқ қилиб юборди. Замонавий медицинага эса кенг йўл очиб берилди. Аммо шундан бўлсада ўша вақтларда айрим юқоридаги раҳбарлар яширинча фаолият олиб бораётган табибларга мурожат қилиб туришган.
Хайриятки М.С.Горбачёв шўро ҳукуматига раҳбарлик қила бошлаганидан кейин Сталин ёпган темир пардани кўтарди ва табобат яна аста-секинлик билан ривожлана бошлади. Бироқ ҳукумат ҳали-ҳамон табобат соҳасига панжа орасидан қарар эди. Шу ўринда айтиб ўтишим керакки, ҳозирги кунга қадар Ўзбекистонда табибларни халқ табобати усулида даволашга ўргатувчи Халқ Табобати Университети очилган йўқ.
Шарқ табобатчиси Абу-Бакр Ар-Розий касалларни қон олиш усули билан даволар эди. Қон босими ошганларни бу усул билан даволаш яхши самара беради.
Шўролар пайтида кутилмаганда Ибн-Сино таваллудининг 1000 йиллигини (980-1980) ишонлаб қолишди. Бу тадбирга атаб симпозиум ташкиллаштирилди ва Л.И. Брежнев турли хорижий давлатлардан делегациялар келган ушбу симпозиумни бир амаллаб ўтказиб олди. Ўшанда Ибн-Синонинг 5 томлик тиб соҳасига доир асарлари чоп этилди, бироқ сотувга эмас марказий кутубхоналарга берилди.
Инга санчиб даволашга тўхталадиган бўлсам, бу усул билан даволаш айниқса Японияда кенг ривожланган. Мисол учун замбуруғ (грибок) касалини олайлик. Бу касални 1-мартада даволаса бўлади, яъни аввал оёқни нуқталари куйдирилади ва шундан кейин шприц орқали оёқнинг ичидан кераксиз сув тортиб олинади. Радикулитни эса 3-мартада даволаси бўлади. Безгак касалини эса бир мартада даволаси бўлади, яъни белни ўртасини махсус нуқтали тарзда куйдирилади ва сўнгра игна ўтда қиздирилиб қора қон игна орқали чиқариб юборилади. Шўролар даврида фақатгина 1960- йилдан бошлаб чекланган ҳолда ва тўртагина шаҳарда игна санчиб даволашга рухсат беришди. Шахарлар қуйдагилар эди. 1. Москва.
2. Ленинград.
3. Қозон.
4. Тошкент.
Гарчи бу шаҳарларда игна санчиб даволаш йўлга қўйилгани ҳақида бир неча бора айтилган бўлсада, амалда бу имконият мавжуд эмас эди. Мисол учун мен 1982-йил Ленинград шаҳрига ташриф буюрганимдан поликлиникаларда “игна билан даволаймиз”, -деб ёзиб қўйилган эди. Бироқ амалда эса муолажанинг бу усули мавжуд эмас эди. Хўш нега шундай эди?, – деган савол туғилиши табиий албатта. Сабаб ҳамон Сталин ҳукумронлигининг илдизлари сақланиб қолган эди. Бироқ юқори лавозимли амалдорлар касал бўлиб қолсалар табибларга мурожат қилишиб игна санчиш йўли билан даволанишар эдилар. Замонавий шифокорлар, докторлар, профессорлар ҳам ҳамон шарқ табобатига мурожаат килиб келишади.
Улар билишадики замонавий шифокорларнинг айрмлари билимсиз ёки инсонларни қийнаб, бўйрагини даволайман,- деб жигарини ишдан чиқаришлари мумкин. Қолаверса химиявий даволаш усули инсон соғлигига кони зарар ва бир оз бўлсада инсоннинг умри қисқаришига ҳам сабаб бўлади. Энди охирги табобат мавзуимиз Филиппинлик тиғсиз даволовчиларга (хилерга) ҳам тўхталиб ўтсак. Ҳа, дарҳақиқат бу усул билан даволаш мўжизага ўхшаб туюлади. Лекин шу усул билан ҳам инсонларни даволаш мумкинлигига ишонмаганлар хато қилишади. Филипинлик хилерларнинг қабулига даволаниш учун бутун дунёдан беморлар ташриф буюришади. Навбатда турган инсонларнинг кети узилмайди. Уларнинг даволаш усуллари деярлик бир хил, яъни дастлаб касал одамдаги кераксиз шилимшиқ моддани олиб ташлашади ва шу билан биргаликда ҳаром қон ҳам чиқиб кетади.
Тарихга назар солсак 1955-йили Москва шаҳрига Филипинлик хилерни Н.С. Хрущевнинг ўзи таклиф этади, аммо бундан хабар топган юқоридагилар хилерни аэропортнинг ўзидаёқ ортига қайтариб юборишади ва Хрущевга ўз бошимчалиги учун қаттиқ танбеҳ беришади. Шу нарсани унитмаслигимиз керакки халқ табобатига соғлиқни сақлаш тизимидаги замонавий шифокорлар тиш- тирноғи билан қаршидирлар. Ҳиндистонда эса табиблар билан замонавий шифокорлар биргаликда, ёнма-ён ишлашади. Уларнинг мақсадлари ягона. Касални даволаш.
Замонавий медицина аксарият ҳолларда ток урган инсонни ўлдига чиқаради. Лекин аслида у одам тирик бўлиб карахт ҳолатга тушган бўлади холос. Агарда электр токи урган одам зах ерга ётқизилса у аста-секин ўзига келади. Бу соҳада Англияда олиб борилаётган тажриба жуда ҳам самаралидир. Бу мамлакатда шубҳали тарзда карахт бўлиб кўмилаётганларнинг қўлига телефон (мобилний) боғлаб кўмишади. Зеро ҳушига келган одам “менга ёрдам беринглар” –деб тезкор ёрдамга телефон қилади. Мен табобатдан хабардор бўлганим учун ушбу мақолани ёздим.
Мен ўз вақтида Андижон, Наманган ва Тошкент шаҳарларида кузатишлар (мониторинглар) олиб борганман. Жойларда “Табобат марказлари” номигагина очилган. Менинг таклифим шуки ҳар бир туманда ҳақиқий кенг ихтисосли табобат марказлари очилиши керак. Ўзбекистон Фанлар Академиясига қарашли бўлган архивларда минглаб ва ундан ҳам кўп тиб қонунларга доир китоблар ҳамон ўз таржимасини кутиб ётибди. Уларни таржима қилиб сотувга чиқариш вақти аллақачон келган. Ўқувчиларга малол келмасин деб ушбу соҳани қисқача ёритдим. Халқ табиблари ҳамон оқлангани (реабилитация қилингани) йўқ. Халқ табибларига қарши босилган Сталиннинг тамғаси ҳамон сақланиб қолмокда. Уларни ким ва қачон оқлайди. Йўқотган қадриятларимиз яъни Шарқ табобати Ўзбекистонда қачон тикланади ?
“Бирдамлик” ҳаракатининг Украина бўлими раҳбари Зокиров Исақжон.
Украина. Қрим.




