Ўғрини қароқчи урди!

Зоҳир Шоҳ

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида Тилло Нормаматов исм-шарифли ўта ҳам “покиза” инсон бор. Собиқ Иттифоқ даврида икки маротаба қамалиб чиққан. Лекин шундан бўлсада “мустақиллик” даври бошланганидан кейин ҳам эски касали қўзиган Т.Нормаматов аввалига Қумқўрғон туман халқ таълим бўлимига қарашли бўлган мактабларнинг бирида директорлик вазифасига ишлай бошлади.

Мактабда “унимат” яхши бўлмадими шекилли, юқори мансабларни кўнгли тусаб қолди. Нима қилиши кераклиги ҳақида узоқ мушоҳада қилган Нормаматов йўл топгандек бўлди ва Қумқўрғон туманининг ҳокимилик вазифасида 13 йилдан буён ишлаб келаётган Нормўмин Чориевни устидан юқори идораларга юмолоқ хат йўллади.

Юмолоқ хат ўз манзилига етиб бормади шекинлик ҳоким ўз ўрнидан кетмади-ю лекин Нормаматов Қумқўрғон туман ҳалқ таълим бўлмининг мудирилик вазифасига кўтарилди. Кайфияти кўтарилган Т.Нормамат бу вазифада 5 йил фаолият олиб борди ва шу беш йиллик вақт мобайнида бутун ҳалқ таълими тизимни ипидан игнасига қадар ўзлаштириб, талон-тарож қилди.

Унинг бу ҳатти ҳаракати кўпчиликка маълум эди ва ҳатто-ки Президент И.Каримов Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлаганида ҳам “Қумқўрғон туман ҳалқ таълимининг мудири Т.Нормаматов 16 миллион сўм пулни
ўзлаштирган…” –деб айтиб ўтди.

Шундан кейингина Т.Нормамат фаолияти назорат қилина бошлади ва уни сўроққа тутишди. Бироқ Т.Нормаматов бу “айблов”ларнинг ҳаммасини бош ҳисобчининг бўйнига қўйди ва хамирдан қил суғургандек 16-миллион сўмни ўз ҳамёнида қолдирган ҳолда, юзага келган вазиятдан осонлик билан қуилди. 2005-йилнинг ёз фаслига келиб эса Т.Нормамат туман ҳокими Н.Чориевнинг “тавсия”си билан туман коллежлар бўйича раҳбарлик лавозимига тайинланди.

Еб тўймас бу лавозимга келгандан кейин ҳам пул ўмаришлар давом этди. Вақт ўтиши билан бу жойдан “кўнгли” тўлмай бошлаган Нормамат Қумқўрғон туман ҳокими Н.Чориевнинг жойига кўз олайтира бошлади. Туман хокими нима қилишни билмай қолди ва узоқ ўйланиб олганидан сўнг бу “балодан” қутилиш учун туман уни “Олтин Мерос” жамғарма уюшмаси раҳбари лавозимлигига тавсия қилди.

2007- йилга қадар “Олтин Мерос” жамғармасидан 25-миллион сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилганидан сўнг туман ҳокими Н.Чориевнинг шахсан ўзи бош-қош бўлиб Т.Нормаматни йўқотиш учун “кураш”олиб борди ва орадан ҳеч қанча ўтмай суднинг қарорига кўра Т.Нормаматов “иқтисодий жаримага тортилган” – деб ишдан озод қилинди.

Шундай қилиб, ўғрини қароқчи “урди”!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares