Бойсун туман “Пасурҳи” қишлоғида яшовчи фуқаро Холов Жўра мана уч йилдирки судма-суд югургани-югурган.
-Мен адолат излайвериб, орган ходимларига аризалар ва хатлар ёзаевериб чарчаб кетдим. Гарчи суднинг қарори менинг фойдамга ҳал қилинган бўлса-да, суд ижрочиси Абдуқодир Усмонов ҳар сафар учрашганимда, “эртага келинг, индинга келинг” -дейишдан нарига ўтмаяпти, -дейди Холов Жўра.
Биз суднинг қарори нимадан иборат эканлигини ва барчасини батафсил тушунтириб беришини ундан илтимос қилдик.
-Менинг уйланишим учун Бойсун туман “Инкабод” қишлоғидан бир қизга нон ушатилган эди. Ўша қизни яқин қариндоши бўлмиш йигит билан ошу-қаттиқ бўлиб ётган жойида ушлаб олдим.
Шундан кейин оила аъзоларимиз билан маслаҳатлашиб ўзимиз томондан берилган барча тўй ҳаражатларини қайтариб олишга қарор қилдик ва мен Шеробод туманлараро “Фуқаролик ишлари бўйича суд”ига даъво ариза билан мурожаат қилдим.
Суд менинг фойдамга қарор чиқариб, 1-миллион 24000 минг сўм миқдорида моддий ва маънавий зарарларни ўндириб бериш ҳақида қарор чиқарди-, дейди Холов Жўра, – суднинг қарорларини ижро этиш учун маъсул бўлган шахс Абдуқодир Усмонов эса ҳозирги кунга қадар суд ижросини бажармаяпти.
Абдуқодир Усмонов эса суднинг ижроси бажарилмаётганини бошқача изоҳлайди:
-Биз фуқаро Ж.Холовнинг фойдасига суд қарори чиқарилаганидан сўнг етказилган моддий ва маънавий зарарларни ўндириб олиш учун Ж. Холовнинг собиқ қайнотаси билан учрашиб батафсил гаплашиб олдик.
Фуқаро Ж.Холов томонидан юборилган барча тўёнани қизнинг отаси иккинчи “йигит”ига бериб юборган экан. Уйида эса ҳеч воқоси ҳам қолмаган экан…” –дейди Бойсун туман суд ижрочиси Абдуқодир Усмонов.
Зоҳир Шоҳ




