УРФЛАРИМИЗДАН ҒУРУРЛАНАМИЗ.

Ўтиб бораётган йилимизнинг охирги ойининг ўрталарида Пойарик тумани Накурт қишлоғида тугулган 5 ўғил ва 2 қизнинг отаси, ўнлаб невара, чевараларнинг севимли бобоси Анорбой ота Қамбаров табаррук 84 ёшида туғулган қишлоғида дунёдан ўтди.

У кишини таниган билган қишлоқдошларининг айтишича нафақага чиқишга ёши етган пайтда ўғиллари отасини нафақага чиқариш учун барча ҳужжатларни тайёрлашиб отасига олиб келганда Анорбой ота “Мен бир ўзим топиб-тутиб еттовингни боқдим, ўқитдим, уйлантирдим,турмушга чиқардим.

Энди битта ўзимни 5 ўғил боқа олмайсизларми?” дея тўпланган ҳужжатларни йиртиб ташлаган экан.

Шундан сўнг бу оилада нафақа тўғрисида ҳеч қандай гап бўлмаган . Хуллас Анорбой ота ўзи хохлагандек яшади ва нафақа олмасдан дунёдан ўтди. Болалари ҳам ҳурматларини жойига қўйишиб боқди ва охирги йўлга кузатиб қўйишди. Ўзбек оилаларида отанинг амри вожиб. Бундай оқибат ва урфларимиз борлигидан кўксимиз ғурурга тўлади.

Саида Курбон.
Пахтакор тумани
Навбахор қишлоғи.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares