Опам Феруза 26 декабрь куни Қоракўл туман ИИБ бошиғи Усмон Ҳалимовга укам Машрабни топиб беринглар деган мазмунда ариза олиб борган.
Қоракўл туман ИИБ бошлиғи ходимларидан бири орқали Бундай масалалар билан прокурор шуғулланишини айтиб қабул қилмаган. Бундан кейин опам Қоракўл туман Прокурори Шариф Муҳсинов номига Машрабни топиб беришини сўраб ариза олиб туман Прокуратурасига борган. Прокурор опам Ферузага қабул қилишини, кутиб туришини котиби орқали айтган. Опам уч соат Прокурорнинг эшиги олдида кутиб турган. Уч соатдан кейин Прокурор котиби прокурорнинг ёнига кириб чиқиб:
Дадаси масаласида келган бўлса Қорақолпоғистонга борсин, укаси Машрабни Отбозордан сўрасин ( Бухоро шаҳридаги 3-сонли ҳибсхона),– деган жавобни олиб чиққан.
Укам Машрабни Қарши зонасидан Отбозор турмаси Тезкор гуруҳи раҳбари Отабек Собиров 2 июнь куни Отбозор турмасига деб олиб кетган эди. Прокурор Шариф Муҳсиновнинг 26 декабрь кунги гапидан кейин аммам Жумаева Роҳатой Бухоро шаҳрига 3- сонли ҳибсхонага келиб укам Машрабни топиб беришларини талаб қилган. Аммо Отбозор ходимлари Машраб ҳақида ҳеч қандай маълумот бера олмасликларини айтганлар.
2008 йил июнь ойида Укам Машрабга Бухоро вилоят телевединиялари орақали қамоқдан қочди деб қидирув эълон қилишганди. Аммо олти ойдан ортиқ вақт ўтиб Машраб ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Укам Машраб Отбозордами, ёки Каримов жаллодлари томондан жисмонан йўқотилдими? Бу саволга эса дадам Юсуф Жумаевдан сиёсий ўч олиш мақсадида Машрабни ҳибсга олганлар жавоб беришни исташмаяпди.
25.12.2008



