Менинг фикрим.

“Бирдамлик” ҳаракатининг Украина бўлими раҳбари Исоқжон Зокиров.

Азиз ва ҳурматли ўқувчилар, мен бугун сизларнинг эътиборингизни мамлакатимиздаги яна бир долзарб муаммолардан бирига қаратмоқчиман. Билмадим, бу муаммони ким ҳал этиши керак. Амалдорлар вазифасидир балким, ҳокимлар бажариши керак бўлган вазифадир балким.

Ўзбекистон гарчи 1991-йил 31-август куни мустақилликга эришган бўлсада, ҳозирги кунга қадар муаммолардан биронтаси ҳал этилмади. Аксинчи муаммолар устига муаммолар қўшилди. Ўз фикрларимни мисоллар билан таҳлил қилиб берсам. Мисол учун туманда ва ёки шаҳарда бирон-бир муаммони ҳал этиш керак бўлса маҳаллий аҳоли вакиллари албатта ҳокимнинг олдига югуриб боришади. Аксарият ҳолларда туман ҳокимлари ҳам ўзларини ожизлигини, кўтарилаётган муаммони ҳал эта олмаслигини яширмайди.

Халқ ҳал этилишини талаб қилаётган муаммоларни ҳатто вилоят ҳокими ҳам ҳал эта олмайди. Ҳалқ эса кимнинг олдига боришини, кимга ўз арз-додини айтишни билмай овораи сарсон бўлиб қолаверади. Савол туғилади. Хўш нега шундай? Халқ кимга мурожат қилиши керак? Аксарият ҳолларда совет турмуш тарзини ёмонлаймиз. Лекин менинг шахсий фикримча ўша вақтларда гарчи олиб борилган сиёсат 100 фоиз адолатли бўлмаган бўлсада, ҳар ҳолда муаммолар бу қадар тўлиб тошмаган эди. Вилоят ва туман раҳбарларига юқоридан буйруқ келса албатта бажаришар эди.

Айнан шунинг учун ҳам оддий аҳоли қатламининг аксарияти мамнун эди. Ҳозирги кунда айтиш мумкинки мутлоқо тескариси. Оқибатда ҳалқнинг фойдасига чиқарилган буйруқлар бажарилмасдан қоғозларда қолиб кетмоқда ва халқ бунинг азобини тортмоқда. Масалан шаҳарда газ ёнмай қолса аҳоли шаҳар газ таъминоти идорасига эмас. Айнан ҳокимнинг олдига боришади. Ичимлик суви бўлмай қолса одамлар шаҳар сув таъминоти идорасига эмас айнан ҳокимнинг олдига боришади. Свет ёнмай қолса яна электр тармоғи идорасига эмас, ҳокимнинг олдига боришади. Марказий кўчаларда ахлат олиб кетилмабди. Одамлар ҳокимнинг қабулига ошиқишади.

Хўш нега шундай? Бу каби муаммоларни ким ва қачон ҳал қилади? Наҳотки ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар юқоридан қандайдир мўжиза бўлишини кутиб ўтиришибди? Нима учун ушбу масалага маъсул бўлган шахслар ўзларига бириктирилган вазифаларни бажаришни исташмайди? Шаҳарда газ йўқ бўлса нега газ таъминоти идораси раҳбарини парвойи фалак? Ўз лавозимини бу ишни уддалай оладиган фаол одамга топширмайдими?

Столба қийшайса ҳам одамлар ҳокимнинг ёнига боришади. Охирги вақтларда ҳокимнинг қабулига шошилиш ҳам бефойда бўлиб қолди. Негаки бу каби муаммоларини ҳоким ҳам хал этолмаслигини ҳалқимиз жуда ҳам яхши тушуниб етди. Шу ўринда азиз ўқувчилар мен сизларнинг эътиборларингизни энг оддий муаммолардан бири бўлган ахлат муаммосига қаратсам. Шунга қараб Ўзбекистон иқтисодиёти қай даражада эканлиги ҳақида хулоса чиқариб олишимиз мумкин.

Ривожланган давлатларда ахлат муаммоси аллақачон ҳал қилинган. Уларда ахлатни қайта ишловчи мини-заводлар қурилган. Бизларда эса йўқ. Хўш, будай заводлар қачон қурилади? Кун чиқар юрт –Японияда ахлат қимматбаҳо хом ашё ҳисобланади. Улар шишани алоҳида, темирни, пластмассани, қоғоз картонни алохида ажратиб, қайта ишлаб аҳолига сотади. Хитойда ахлатни ажратиб, ундан кераклигини олиб, турли-хил ўйинчоқлар ишлаб чиқаради. Япон йўлсозлари ахлатдан чиққан кераксиз тупроқларни эса денгиз қирғоқларига тўкиб, шаҳарни кенгайтиради.

Ўзбекистонда эса ахлат муаммоси ҳамон ҳал бўлмай келияпти. Ҳокимлар ушбу масалада жуда кўплаб мажлислар ўтказишди ва ўтказишмоқда. Ахлат муаммоси кун тартибидаги кўндаланг муаммолардан бирига айланган. Тўғри, ахлатни қайта ишлаш заводи қуриш учун юқоридан маблағ ва кўрсатма керак. Лекин юқори идораларда фаолият олиб бораётган вазирлар ҳам негадир ушбу муаммога панжара орасидан қарамоқда. Мустақил бўлганимизга ўн етти йилдан ошди. Аммо жуда кўплаб оддий муммолар ҳал бўлиш ўрнига катта муаммоларга айланиб кетияпти.

Бу ахлат муаммосига бағишланган масалалар ҳокимиятларда, маҳалла қўмиталарининг йиғилишларида доимий мавзуга айланган ва кун тартибидаги муҳокамаларга айланган. Лекин махаллаларининг аксарият жойларида ахлат қутилари йўқ. Одамлар кўпинча ахлатни кўмади ва ёки бирон-бир жойга олиб бориб кўмиб ташлайди. Тошкентда ахлатни шаҳар чеккасига олиб бориб кўмиб ташлашади. Оқибатда экология бузилади ва ер ости заҳирасидаги сувларни заҳарлайди. Шу ахлат кўмишни бас қилишиб, ахлатни қайта ишловчи завод қурса нақадар яхши иш бўлар эди.

Мен мустақил бўлганимиздан сўнг умид қилган эдимки ахлат муаммоси хал бўлади. Бироқ минг афсуслар бўлсинким, ахлат муаммоси ҳал бўлмай келияпти. Хайриятки бизнинг Ўзбекистонимизда лўлилар ахлатдан керакли қисмларни ажратиб олиб яъни металларни, алюминни, пойабзал чиқиндисини ва бошқа нарсаларни керакли жойларга олиб бориб сотишади. Яна ахлат муаммосинингсабабларидан бири шуки, совет иттифоқи парчалангандан кейин ушбу ахолига комунал хизмат кўрсатиш идораси ҳам оқсаб қолган. Юқоридан ушбу идорага маблағнинг кам ажратилганлиги, ишчилар ойлигини озлиги, раҳбарларни тез-тез алмашиниб туриши ҳам бу муаммоларни ҳал бўлмай қолишига сабаб бўлди.

Ушбу идора маблағи камлиги сабабли керакли техника жихозлари билан таъминланмаган. Менинг таклифим шуки ҳар бир туманда ахлатни қайта ишловчи мини-заводлар қуриш керак ва шундагина бу муаммога барҳам берилади. Бу мини-заводда эса 100 нафарга яқин ишсизлар иш билан таъминланади. Агарда Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилганда эди бу ахлат муаммоси аллақачон ҳал бўлар эди.

Азиз ўқувчилар мен бу ахлат муаммосини ёзишимдан мақсадим шуки, бошқа муаммоларни ҳам қай даражада ҳал этилаётганидан далолат беради. Мен умид қиламанки, 2009-йилда Ўзбекистонимизда ахлат муаммоси ҳал бўлади, -деган умиддаман.

Ҳурматли ўқувчилари сизнинг фикрингизча бу оддий муаммони қандай ҳал этса бўлади? Бу борада сизларнинг фикрларингиз қандай?

“Бирдамлик” харакатининг Украина бўлими раҳбари Зокиров Исакжон.
Украина. Крим. Бахчисарой шаҳри.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares