Юсуф Жума
Япрок, «тукилдим», – деб чекмагин афгон,
Хушбуй еллар билан сухбатлар курдинг.
Мехри билан ювди булутли найсон,
Армонинг колмади, бахорни курдинг.
Кисмат кора кишдан айлаган кафас,
Суляпман наврузнинг богида юрмай.
Япрок, хаётингни килурман хавас,
Тукилаётирман Бахорни курмай.
1981 йил 22 октябр.
***
«Ох», – демагил, бузук чарх тузалмас охинг билан,
«Мох», – демагин, ганим шод дилдаги мохинг билан.
Сен куёшни кузласанг, кисмат зулматни кузлар,
Хисоблашмас хеч качон истаган рохинг билан.
Сукротдайин окилдирсан, дунё хардайин жохил,
Кайга хам борар эдинг нодон хамрохинг билан.
Ёлгизликдан куркмагин, тубан давралардан курк.
Ёлгиз колсанг колибсан ёлгиз Аллохинг билан.
Ахли маддох шохларнинг пойини билди каъба,
Юсуф, сен халк билан бул, Машрабдек шохинг билан.
1981 йил 24-25 сентябр




