Узбекистон халкаро инсон хукукларини химоя килиш кумитаси Жиззах вилояти Зарбдор тумани булими рахбари Мамарасулов Абулкосимнинг мониторинглари

Якинда бизга Зарбдор тумани Бустон шахарчасидаги 2-мактаб интернатнинг собик директори Бахтиёр Эрданов мурожаат килди.. Маълум булдики, унга нисбатан нохак муносабатда булинган. Биз вазиятни урганиб чикиб, Бахтиёр Эрданов номидан Жиззах вилояти хокими в.б. Мусса Тураевич Анорбоевга куйидаги мазмунда хат йулладик:
Жиззах вилояти ҳокими в.б.
АНОРБОЕВ Муса Тўраевичга
Ҳурматли Муса Тўраевич!
Мен, Эрданов Бахтиёр, 1986 йилдан бери Жиззах вилоятида халқ таълими соҳасида ишлаб келаман. 2001 йили Бўстон шаҳарчасидаги «Жиззахдаштқурилиш» бирлашмаси тугаб, унинг муҳташам биноси талон-тарож хавфи остида турган пайт мен ўз саъй-ҳаракатларим билан бино ўрнида 2-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этдим ва ўшандан бери шу ерда раҳбарлик қилиб келар эдим.
Бизнинг мактаб интернат ўқувчилари ҳар йили вилоятга кўплаб етук ўқувчиларни етиштириб бериб келади. Ўқувчиларимиз бир неча бор республика кўрик танловларда вилоят номидан қатнашиб, етакчи ўринларга сазовор бўлган. Жумладан, 2006 йили мактаб ўқувчилари «Ёш китобсеварлар» республика кўрик конкурсида фахрли иккинчи ўринни, 2007 йили «Сиз қонунни биласизми?» республика кўрик-конкурсида фахрли 1-ўринни эгаллади. Мактабимиз ўқувчиси Мамарасулова Гулноза «Келажак овози-2007» кўрик-танловининг мутлоқ ғолиби бўлди.
Бунақа зафарларимиз жуда кўп, ва аниқ айта оламанки, туманлар мактаблари орасида, – ташкил этилганига қисқа вақт бўлганига қарамай, – бунчалар кўп яхши натижаларга эришган мактаб камдан-кам деб ўйлайман. Ва ўз навбатида, мен раҳбарлик қилаётган мактаб ўқувчилари эришаётган бу ғалабалар айримларга хуш келмади. Улар менга турли йўллар билан тазйиқ ўтказишга, раҳбарлар қошида мени ёмонотлиқ қилишга, бу даражада яхши натижаларга эришаётган мактабни бошқа бировга олиб беришга ҳаракат қила бошлашди. Масалан, туман халқ таълими бўлими мудири Бахтиёр Элмуродов бир неча бор мендан «ўз ихтиёримга биноан» ишдан бўшаш тўғрисида ариза беришимни талаб қилган. Ва ниҳоят 2008 йил 13 октябр куни, пахта терими даврида биз, тумандаги барча мактабларнинг директорларини туман халқ таълими бўлимига йиғиб, ҳар хил баҳоналарни рўкач қилиб, барча директорлардан ишдан бўшаш тўғрисида ариза олинди. Шу жумладан, мен ҳам ариза беришга мажбур бўлдим. 2008 йил 22 октябр куни туман ҳокимлигидаги мажлисда қон босимим ошиб, «тез тиббий ёрдам» мени туман касалхонасига етказиб, реанимация бўлимига ётқизилдим.
Ва шу аҳволда ётган пайтим, 23 октябрда мени ишдан бўшатиш тўғрисида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан буйруқ чиқариб юборилган. Ҳолбуки, бу куни мен касалхонада ётган, ва менга «меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик варақаси» очилган эди.
Муса Тўраевич!
Энг қизиғи шундаки, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан мени ишдан бўшатиш ҳақидаги № 117/1 сонли 2008 йил 23 октябрда чиқарилган буйруқда «мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Аралов Анвар вақтинча директор вазифасини бажарувчи қилиб тайинланган. Туман халқ таълими бўлими мудири Бахтиёр Элмуродов эса ўз юқори ташкилотининг буйруғини инкор этиб, – тан олмай, – мактабга ўзининг ҳамқишлоғи, пенсионер Бўтабек Турсунмуродовни мактабнинг директор лавозимини вақтинча бажарувчиси этиб тайинлаган.
Ҳолбуки, вилоят ХТБ буйруғи бўйича бугунга қадар А. Аралов директор в.б. бўлиб ишлаб турибди. Вазифани эса ҳеч қандай ҳақ ҳуқуқсиз Б. Турсунмуродов бажаряпти. Мен даволанишда ётган пайтим, менинг устимда бунчалар ўйин қилишлари кимга керак бўлганини ҳануз тушунмайман.
Муса Тўраевич!
Мен сиздан илтимос қиламан: бу бедодликка чек қўйишда, ноҳак олинган аризам бекор қилиниб, вазифамга тикланишда менга ёрдам беринг.
Бахтиёр ЭРДАНОВ
Мазкур хат юзасидан вилоят хокими текшириш утказишни вилоят халк таълими бошкармасига топширди. Вилоят ХТБ вазиятни урганиб, Б. Турсунмуродовни эгаллаб турган вазифасидан озод килди. Вилоят ХТБ буйругига итоат килмай, узича буйрук чикаргани учун Зарбдор туман ХТБ мудири Бахтиёр Элмуродовга каттик хайфсан эълон килди.
Аммо Б. Эрдановни, – узи ариза берганини рукач килиб, – уз вазифасига тикламади. Шу сабабли, биз вазиятни урганиб, Жиззах туманлараро фукаролик судига куйидагича мурожаат килишга карор килдик.
Процесс давом этяпти.
Жиззах туманлараро судига
Даъвогар: Эрдонов Бахтиёр,
Зарбдор тумани Бўстон шаҳарча
Ҳамза кўчаси 11-уй 1-хонадон
Жавобгар: Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
Жавобгар: Зарбдор тумани халқ таълими бўлими
Д а ъ в о а р и з а
Ишга тиклаш, мажбурий бекор юрган кунлар учун иш ҳақи ва маънавий зарар
ундириш ҳақида
Мен, Эрданов Бахтиёр, 1986 йилдан бери Жиззах вилоятида халқ таълими соҳасида ишлаб келаман. 2001 йили Бўстон шаҳарчасидаги «Жиззахдаштқурилиш» бирлашмаси тугаб, унинг муҳташам биноси талон-тарож хавфи остида турган пайт мен ўз саъй-ҳаракатларим билан бино ўрнида 2-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этдим ва ўшандан бери шу ерда раҳбарлик қилиб келар эдим. Бизнинг мактаб интернат ўқувчилари ҳар йили вилоятга кўплаб етук ўқувчиларни етиштириб бериб келади. Ўқувчиларимиз бир неча бор республика кўрик танловларда вилоят номидан қатнашиб, етакчи ўринларга сазовор бўлган. Жумладан, 2006 йили мактаб ўқувчилари «Ёш китобсеварлар» республика кўрик конкурсида фахрли иккинчи ўринни, 2007 йили «Сиз қонунни биласизми?» республика кўрик-конкурсида фахрли 1-ўринни эгаллади. Мактабимиз ўқувчиси Мамарасулова Гулноза «Келажак овози-2007» кўрик-танловининг мутлоқ ғолиби бўлди. Бунақа зафарларимиз жуда кўп, ва аниқ айта оламанки, туманлар мактаблари орасида, – ташкил этилганига қисқа вақт бўлганига қарамай, – бунчалар кўп яхши натижаларга эришган мактаб камдан-кам деб ўйлайман. Ва ўз навбатида, мен раҳбарлик қилаётган мактаб ўқувчилари эришаётган бу ғалабалар айримларга хуш келмади. Улар менга турли йўллар билан тазйиқ ўтказишга, раҳбарлар қошида мени ёмонотлиқ қилишга, бу даражада яхши натижаларга эришаётган мактабни бошқа бировга олиб беришга ҳаракат қила бошлашди. Масалан, туман халқ таълими бўлими мудири Бахтиёр Элмуродов бир неча бор мендан «ўз ихтиёримга биноан» ишдан бўшаш тўғрисида ариза беришимни талаб қилган. Ва ниҳоят 2008 йил 13 октябр куни, пахта терими даврида биз, тумандаги барча мактабларнинг директорларини туман халқ таълими бўлимига йиғиб, ҳар хил баҳоналарни рўкач қилиб, барча директорлардан ишдан бўшаш тўғрисида ариза олинди. Шу жумладан, мен ҳам ариза беришга мажбур бўлдим. 2008 йил 22 октябр куни туман ҳокимлигидаги мажлисда қон босимим ошиб, «тез тиббий ёрдам» мени туман касалхонасига етказиб, реанимация бўлимига ётқизилдим. Ва шу аҳволда ётган пайтим, 23 октябрда мени ишдан бўшатиш тўғрисида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан буйруқ чиқариб юборилган. Ҳолбуки, бу куни мен касалхонада ётган, ва менга «меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик варақаси» очилган эди. Ана шуларга кўра мен сўрайман:
1. Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2008 йил 23 октябр 117/1 сонли буйруғи бекор қилинишини, мен ўз вазифамга тикланишни, мажбуран ишсиз юрган кунларим учун тўлиқ иш ҳақи ундириб берилишини,
2. Зарбдор тумани халқ таълими бўлими мудири Б. Элмуродовдан уч миллион сўм миқдорда маънавий зарар ундирилишини,
3. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С. Қобиловдан очиқдан-очиқ қонунни бузиб, ғайриқонуний буйруқ чиқаргани сабабли уч миллион сўм маънавий зарар ундиришни,
4. Ҳар иккала раҳбарни ғайриқонуний ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигидан хусусий ажрим чиқариб, муҳокама қилиш учун юборишликни
сўрайман.
Бахтиёр ЭРДАНОВ
Процесс давом этяпти.
Вазият назорат килиняпти.
Куриб турганингиздек, бизнинг туманда уз юкори ташкилотининг устидан бемалол хукм чикариб юбораверадиган шоввоз рахбарлар топилар экан. Бу албатта, биздаги рахбарларнинг саъвияси хакида яхшигина таасурот хосил килиш имконини беради.
Мониторинг олиб борувчи Узбекистон халкаро инсон хукукларини химоя килиш кумитаси Жиззах вилояти Зарбдор тумани булими рахбари Абулкосим Мамарасулов.



