
Куни-кеча “Бирдамлик” ҳаракатининг Андижон бўлими фаоллари ушбу вилоятдаги Избоскан туманига йиғилишди. Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад “Бирдамлик” ҳаракатининг Исбоскан туманига раҳбар тайинлашдан иборат эди.
Баҳслар ва фикр алмашувлар билан ўтган ушбу йиғилиш сўнггида Тўйчиев Ғофуржон Ҳасанович номзоди ҳаракатнинг Избоскан тумани раҳбарлигига тасдиқланди.
Шу ўринда Тўйчиев Ғофуржон ҳақида қисқача маълумот:
Ғофуржон Ҳасанович 1967-йил Андижон шаҳрида таваллуд топган.
Маълумоти ўрта махсус.
Инсон ҳуқуқлари бўйича адвокат.
Оилали, икки нафар фарзанднинг отаси.
Биз “Бирдамлик” ҳаракати жамоаси Тўйиев Ғофуржон ҳаракатимиз нозомига амал қилган ҳолда халқ фаравонлиги учун курашишни бир сония бўлсада тўхтатмаслигига ишонамиз ва ишларига ривож тилаймиз.
“Бирдамлик” ҳаракати ахборот маркази хабари.



