Қишда бир келиб кетинг Андижонимизга…

“Бирдамлик” ҳаракатининг Украина бўлими раҳбари Зокиров Исакжон.


Ҳурматли www.birdamlik.info веб-саҳифасининг доимий муштарийлари учун яхшигина маълумки бугунги кунда ҳалқимизнинг асосий муаммоларидан бири, аниқроқ айтадиган бўлса энг долзарб аҳамиятга эга бўлган муаммоларидан бири бу сув, газ ва электр энергияси муаммолари ҳисобланади.

Мана “мутақиллик”деб аталмиш янги босқичли даврнинг бошланганига ҳам ўн етти йилдан ошиб кетмоқда. Бироқ афсуслар бўлсинки ҳозирги кунга қадар юртимизда ичимлик суви муаммоси ҳал этилмаган. Бу муаммонинг нега ҳозирги кунга қадар ҳал этилмаётгани асло тушунарсиздир. Зеро сув бу ҳаёт манбаи ва мамлакат фуқароларининг энг асосий эҳтиёжларини қонлидирувчи манбадир.

Ривожланган, тараққий этган мамлакатларда бу каби муаммолар аллақачон ҳал этилган бироқ Ўзбекистон каби ўтиш давридан ҳеч ўтолмаётган давлатларда бу муаммолари яқин орада ҳал этиладиган кўринмайди.

Хўш нега шундай? Нима етмаяпти? Маблағми, сув турбаларими ёки юқори лавозимли амалдорларнинг рухсат беришими? Тўғри пойтахт Тошкент шаҳрида аҳоли ичимлик сувишга доир муаммоларни деярлик ҳис этишмаяпти лекин мамлакатнинг ғарбий ва жанубий вилоятларида бу муаммолар ҳали-ҳамон аҳолини қийнаб келмоқда.

Ушбу вилоятларнинг аксарият чекка районларида ҳалига қадар водопровод суви йўқ. Баъзи жойларда эса ичимлик суви кун давомида исроф бўлиб ерга оқиб ётибди. Бунинг асосий сабабларидан бири шундан иборатки аксарият сув турбалари аллақочон ўз муддатини ўтаб бўлган. Чунки бу турбалар Н.С.Хрушчёв даврида айримлари эса Л.И.Брежнев даврида ётқизилган.

Айнан шунинг учун ҳам бу яроқсиз ҳолга келиб қолган бу турбалар тез-тез ёрилиб туради ва сувларининг исроф бўлиб оқиб ётишига сабаб бўлади. Ичимлик сувига диор яна бир муаммо “сув миноралари”нинг аксарияти чириб тамом бўлган. Бу муаммолардан амалдорлар яхшигина хабардор лекин дунёни сув босса уларнинг тўпиғига чиқмайди. Жабрини эса халқ тортмоқда.

Ҳозир ривожланган давлатларда чўян турбалардан аллақачон воз кечилган. Уларнинг ўрнига пластик турбалар ётқизилмоқда. Сабаб пластик турбалар ҳеч қачон чиримайди. Менимча Ўзбекистонда ҳам плстик турбалар ётқизиб, аҳолини сув билан таъминлашни жаҳон стандартлари кўринишида йўлга қўйиш керак.

Аҳолининг ичимлик суви билан таъминлашга доир муаммоларни санаб адоғига етиш мушкулдир. Муаммолардан яна бири шуки, аҳолига сув етказиб беришда жуда ҳам катта аҳамиятга эга бўлган сув моторларини таъмирлайдиган цехлар деярлик йўқ.

Табиийки совуқ қишда сув музлаб қолади ва чекка қишлоқ аҳолиларини сув муаммоси янада кўроқ қийнай бошлайди. Аҳолини табий сув билан таъминлашни ўз бўйнига олган маъсул идорани эса кундузи чироқ ёқиб топиб бўлмади. Қисман фаолият олиб бораётган идораларнинг ҳам керакли техникаси ва муттахасислари қолмаган. Расмийлар чекка туман ва қишлоқларда истиқомат қилаётган аҳолининг сув билан таъминашда асосий муаммо ҳисобланиб келаётган нарса бу аҳолининг сув хизмати учун тўловларни ўз вақтида тўламатгани билан боғлиқ эканлигини айтишади. Тўғри, маҳаллий аҳоли вакллари сув хизмати учун тўловларни ўз вақтида тўламапти аниқроқ айтадиган бўлсак тўлаолмаяпти. Сабаб аҳолининг турмуш даражаси мутлоқо ночорлашиб қолган ва иқтисодий вазият оғир бўлганлиги сабаб тўлов тўлаш қудратига эга эмас. Менимча бунинг учун аҳолини эмас балким ҳалқни шу куйга солиб қўйган ҳукуматни айблаш керак.

Мавжуд муаммолардан яна бири барча шаҳар, туман ва қишлоқлар ҳудудида сув ҳисоблагичларнинг тўлиқ ўрнатилмагани билан боғлиқдир. Сув ҳисоблагичлар ўрнатилмагани учун сув учун кимнинг қанча тўлашини аниқлаш имконсиз бўлиб қолмоқда. Амалдорлар ўзлари истаганча сув ишлатиади ва томорқаларини ҳам ичимлик суви билан суғоришади. Оддий аҳоли эса сувни амалдорларга нисбатан бир неча баробар кам ишлатишади лекин тўлов бир хил тўланади.

Сусткашлик ҳам муаммолар устига маммолар қўшиб аҳолининг қийинчиликлари ортиб боришига сабаб бўлмоқда. Гарчи мустамлака шароитида истиқомат қилган бўлсакда илгарилари, совет даврида раҳбарлар юқоридан келагн буйруқларни 100 % бажарар эди. Бугунги кунга келиб эса вилоят ва туман ҳокимлари юқоридан келган буйруқларни низар писанд қилишмай қўйишган. Аҳолининг сув билан таъминлашга доир юзлаб қарорлар қоғозларда қолиб кетди. Жумаладан аҳолини газ билан таҳминлашга доир муаммолар ҳам.

Хайриятки Ўзбекистон Амударё ва Сирдарё каби дарёлар оқиб ўтувчи минтақада жойлашган ва шунинг учун хам мамлакатда сув муаммоси унчалик сезилмайди.

Аҳолининг газ билан таъминлашга доир муаммоларни ҳам санаб адоғига етиш анчагина мушкулдир. Айтишим керакки, Ўзбекистонда газ заҳиралари талайгина ва мамлакат аҳолисининг эҳтиёжини қондиришга етади. Ундан ташқари экспорт қилишга ҳам имоният беради. Лекин шундай бўлсада газ муамоси ҳамон ўз долзарблигини сақлаб қолмоқда. Чунки мамлакат аҳолисининг ҳукуматдан қарзи талайгина, -деб изоҳлашади расмийлар.

Тўғри аҳолида газ тўловини ўз вақтида тўлаш имконияти йўқ.Лекин бунга халқни айбдор қилиб кўрсатиш ўринсиздир. Мамлакатнинг барча шаҳар ва туманларига (қишлоқларни айтмасак ҳам бўлаверади) газ ҳисоблагилар ўрнатиш назорат қилинмаган. Яъни аксарият хонадонларга газ ҳисоблагтлар йўқ. Мабодо бир маҳаллада 100 нафар фуқаро қарздор бўлиб қолса, аҳолини газ биан таъминлаш идораси ходимлари келиб бутун маҳаллани газдан маҳрум қилиб кетади.

Оқибатда газдан қарзи йўқ хонадонларда ҳам газ бўлмай қолади. Агар шу кунга қадар ҳамма хонадонларга газ ҳисоблагилар ўрнатилганда эди, бу каби оммавий газдан маҳрум бўлиш ҳоллари кузатилмаган бўлар эди. Қизиғи шундаки ёз фаслида кимнинг газдан қанча қарзи борлигини деярлик ҳеч ким эсламайди. Қиш келиб кунлар совуши билан аҳолини газ билан таъминлаш идораси ходимлари фуқароларга қарзини эслатади.

Имконяти борлар яъни оиласидан кимдир Россия ва ёки Қозиғистонда муҳожир бўлиб юрганлар қарзларини тўлашади. Аҳволи ночор бўлганлар эса қарзларини тўлай олмаганликлари учун уйларига темир печкалар ўрнатишиб кўчадаги ёки ҳовлисидаги дарахтларни кесиб кела бошлашади. Агарда кесиладиган дарахтнинг ўзи қолмаган бўлса ноиложликдан гувала ёқишади.

Фуқаролар ўз уйларини бир амаллаб иситишиб олишлари мумкиндир лекин янада ачинарлиси қиш келиши билан касалхоналарда ҳам газ умуман ёнмайди. Касалларнинг дарди баттар оғирлашади. Ҳукумат эса бепарво. Болалар боғчаларида ва шунингдек туғруқхоналардаги аҳвол ўта ҳам оғирлашади. Ёш гўдаклар ва ҳомладор аёллар совуқдан азоб чекишади лекин бош врач ҳокимга умуман арз қилмайди. Чунки биладики арз қилса ҳам, дод-вой қилса ҳам газ асло ёнмайди.
Ҳалқнинг дардини эшитадиган инсоннинг ўзи қолмаган. Хўша нега шундай? Бу ишларни атаблабдан юзага келтиралиётган ҳолат деб изоҳлай олиш мумкинми? Саволлар кўп жавоб эса йўқ. Сталин даврида “халқ душмани” деган ибора қўлланилар эди. Балким ҳозир ҳам ҳалқни атайлабдан оғир вазиятда олдираётган инсонларни ҳалқ душмани деб аташимиз тўғри бўлар. Ҳамма билдики, Ўзбекистон жуда катта миқдордаги газни четга экспорт қилади яъни сотади. Агарки мамлакатда газ етишмовилиги бўлганда четга газ сотилармиди?

Электр энергияси билан боғлиқ вазият газ ва сув муаммосига қараганда анчагина оғир. Бу моаммо ҳам газ муаммосидан фарқ қилмаган ҳолда қиш фаслида долзарб бўлиб қолади. Расмийлар нега бундай бўлаётганини изоҳлаб беришмайди ёки арзимаган баҳоналарни рўкач қилиб ўзларини айбсиз қилиб кўрсатишади. Менинг фикримча газ етишмовчилиги сақланиб қолаётгани учун ҳам свет етишмовилиги кузатилмоқда. Чунки айнан газ йўқлиги сабабли кўпчилик қишда ўз хонадонини электр плиткалар билан иситишади ва овқатни ҳам электр плиткада тайёрлашади.

Натижада эса трансформаторлар катта босимни кўтара олмай ишдан чиқади. Аксарият трансфарматорлар совет даврида ўрнатилган бўлиб ўз яроқлик муддатини ўтаб бўлган. Шунинг учун ҳам бу ускуналарнинг ичлари куйиб қорайиб кетган. Бироқ ҳеч ким бу тарансформаторларни янгилаш ҳақида ўйламайди. Қиш келиб севет ўчмаган кунни Андижонликлар жуда ҳам қийин эсалашадиган бўлиб қолишган. Айтишим кераки Россиянинг Мурманск шаҳрида ва ҳаттоки узоқ Чукоткада ҳам бизнинг Андижоналик свет ўчмайди.

Ўз ўзидан тушунарлики ҳалқнинг бундай муаммолар қаршисида қолиб, азобланиши кимгадир керак. Ҳа, ҳа кимлардир бундан манфаатдор. Совет даврининг машҳур ашулачиси Комила Исмоилова бир қўшиқ куйлар эди:
-“Бир келиб кетинг қишлоғимизга….”
Мен эса бугун мамлакат расмийларига қарата шундай демоқчиман:
ҚИШДА БИР КЕЛИБ КЕТИНГ АНДИЖОНИМИЗГА!

Ҳурматли www.birdamlik.info веб-саҳифаси ўқувчилари сизлар менинг фикримга қўшиласизларми? Сизларнинг мамлакатимиздаги ушбу аҳамиятли муаммоларни бартараф этиш борасидаги шахсий фикрларингиз қандай?

“Бирдамлик” ҳаракатининг Украина бўлими раҳбари Зокиров Исакжон.

Украина. Қрим. Бахчисарой шаҳри.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares