Юсуф Жума

Эртакда қа ҳрамон тугатди о ҳир
Ёл ғончи зотининг ҳамма- ҳаммасин.
Муродга муяссар шу боис ботир –
Топди ҳақиқатнинг олтин олмасин.
Ёл ғончи бор экан, й ўқ эди имкон
Табаррук олмани қ ўлга олмоққа,
Покиза г ўдакка боққандек т ўйиб,
Олмага бемалол назар солмоққа.
Менга битта истак бермайди ором,
Қумларнинг тинчини бузгандек шамол.
Ёл ғончи зотини тугатсак тамом
Ва олтин олмани к ўрсак бемалол.
То ғларни қоплаган каби қалин қор,
Оламни қоплаган с ўнгсиз ёл ғонлар.
«Ёл ғончи дунё», – деб атаган ночор
Ёл ғонлардан зада ҳалол инсонлар.
Оддий одам эмас, президент, ахир!
Майда ёл ғонлардан с ўйламай майли,
Ўт тушган хашакдек ёнган диёрлар
Ёл ғончи туфайли, ёл ғон туфайли.
Табаррук олмани к ўрардик бешак,
Ёл ғончи зотининг битса ҳаммаси.
Улардан қутулган, уларсиз қолган
Замин – ҳақиқатнинг олтин олмаси.



