Марказий шифохонада талон-тарожликлар авж олмоқда.

Биундан бир муддат муқаддам Бойсун туман прокуратураси томонидан туман марказий шифохонасида содир этилган талон-тарожликлар юзасидан тергов ишларини бошлаб юборган эди.

Терговда аниқланишича, марказий шифохонанинг маъсул ходимлари: Мавлуда Ҳамдамова, Ханифа Шойимова, Қудурат Мусурмонов, Йўлдош Ашуровлар туман марказий шифохонаси ходимларининг ойлик-маошлари ҳисобидан 12 миллон сўм миқдорида маблағларни ўзлаштиришгани, катта миқдордаги маблағни ўзлаштиришда тил бириктиргани ва имзоларни соҳталаштирилиб, қалбаки хужжатлар асосида
талон-тарожлик содир этишгани маълум бўлди.

Ҳозирги кунда тергов ишлари якун топиш арафасида турибди.

Бундан икки йил олдин ҳам марказий шифохонанинг бош ҳакими Б.Турдиев бошчилигидаги бир гуруҳ шахсларнинг 25 миллион сўм миқдорида маблағни ўзлаштирилшгани тўғрисида журналисти Алишер Нарзуллоев Сурхондарё вилояти Денов туманида нашр этилаётган “Чағониён” газетасида мақола чоп этган эди.

ЗОҲИР АЛЛАМ.
Сурхондарё вилояти.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares