ХАРИТА ЧИЗУВЧИГА

Сиз зўр одам, истасангиз харитангизга
Си ғдирасиз й ўлин қилиб буткул жа ҳонни.
Лекин бир бахт б ўлмас сира муяссар Сизга –
Харитага чизолмайсиз Ўзбекистонни.
Чизолмайсиз уни ҳатто глобусга ҳам,
Си ғмас ҳатто, гар ер юзи б ўлса харита.
Пиёлага уммон акси си ғмас ложарам,
Гул ба ғрига си ғмайди-ку гулзор, албатта!
Мана, буюк Оксиартнинг қизи Роксана,
О ҳуларнинг к ўзларидек г ўзал, мо ҳтобон.
Қаршисида тиз ч ўкмоқда Искандар, ана,
Тиз ч ўкса-да гарчи унга замину замон.
Харитачи, қ ўлингиздан келса, мабодо,
К ўз ўнгимда шундан бошланг, ютмай имонни.
Қани, чизинг, ўша дилбар б ўлсин ҳувайдо,
Чизинг фоти ҳ тиз ч ўккан ул Ўзбекистонни!
Ер юзига си ғмади-ку аллома Сино,
Одамзотга шифо б ўлган Ўзбекистон у.
Битта эмас, бу юртда бор минглаб Бухоро,
Бири буюк Муқаннадир, қалбларда мангу!
Бири Ўктам Торобийдир, қонларда тирик
Исён б ўлиб, у й ўқолса, ризқимиз парканд!
Самарқанд ҳам битта эмас: Темур, Улу ғбек,
Сарбадорлар … ҳар биттаси – битта Самарқанд!
О, юртимни ўз ба ғрига си ғдира олар
На харита, на тасаввур, на с ўз, на назм.
Хоразм ҳам битта эмас, ўлмас боболар –
Хоразмийлар ҳар биттаси – битта Хоразм!
Харитачи, гарчи б ўлманг қанча мо ҳир,
Вужудингиз имконсизлик аро эзилар!
Мана бири, айрилиқда ўртанган Бобур,
Қани, шоир, Ўзбекистон қандоқ чизилар?!
Мана, битта Ўзбекистон – Т ўйчи Эрйигит,
К ўкрагини босаётир эрк деб оловга.
Жо б ўлмагай харитага мундоқ ёвқур юрт,
Асло жойлаб б ўлмагандек ўтни қировга!
Далаларга боқинг: тун-кун эгатга пайванд,
Нон бергувчи майсалардек камтар, хокисор,
Лекин юксак қуёш монанд ру ҳлари баланд
Пахтакор деб аталган бир Ўзбекистон бор!
Қайси бирин санаб берай, азизим, Сизга?
Ғурур билан ж ўш ураркан юракда қоним.
Имкони й ўқ, си ғмас асло харитангизга
Қалбимдаги она юртим – Ўзбекистоним!!!



