“Бирдамлик” ҳаракатининг Украина бўлими раиси Зокиров Исакжон.
Ҳурматли ўқувчилар ва www.birdamlik.info сайтининг доимий мухлислари мен cизларга ғаройиб бир бадиий фильмни экранларга чиқариши ҳақида ҳикоя қилиб бермоқчиман. Ушбу фильмни 1965-йили “Мосфильм”да суратга олишган эди. Сахналаштирувчи таниқли кино режиссёр Леонид Гайдай.
У атайинлаб, албатта яхши мақсадда совет иттифоқидаги энг машҳур актёрларни ролга таклиф этади. Машҳур актёрлардан Александр Демьяненко (Шурик), Владимир Этуш (Саахов), Наталья Варлей (Нина), Фрунзик Мкртчян (Жаброил), Евгений Моргунов, Григорий Высин ва Юрий Никулин.
Ушбу кино-комедияни совет экранларига чиқариш жуда қийин бўлди. Негаки ушбу фильм бошидан охиригача совет давлатни башарасини очишдан иборат эди. Фильм совет иттифоқидаги қонунсизликни ва айрим рахбарларни ўз мансабини суистемол қилишлиги ва районда ким рахбарлигини ҳам очиб беради. Бу фильмдан хабар топган ва бирма-бир синчиклаб томоша қилган цензурани бошлиғи дархол бу фильмни экранларга чиқариш мумкин эмас,-дейди.
Маданият министрлигида алохида бу масала кўриб чиқилади ва воқеани дим-дим қилишга қарор қилишади. Шунинг учун ушбу фильм 5 – йил совет экранларига чиқмай қолади. Фильмга суратга тушишган актёрлар ва бошқалар нега ушбу кино-комедия экранларга чиқмадийкин,- деб тушуна олмас эдилар. Аммо аклли ва устамон кино-режиссёр Леонид Гайдай цензуранинг бошлиғи 1970 – йили Сочига дам олиш учун кетганда унинг ўринбосарини бир амаллаб кўндириб фильмни экранларга чиқаришга муваффақ бўлади.
Сўнг цензурани бошлиғи дам олишдан қайтгач буни билгач яна дарғазаб бўлади. Уларни тегишлик жойга чақириб, қаттиқ огоҳлантириш берилади. Шурикни эса бундан буён бош ролда ижро этишини тақиқлайди. Оқибатда Шурик бош ролларни ижро этишдан маҳрум бўлади. Шурик эса то умрининг охиригача “мени айбим нима эди”,- деган саволга жавоб ололмади. Аламидан у умрининг охиригача ичкиликка берилиб кетади. Кавказ асираси фильмини бутун совет иттифоқи аҳолиси жуда севиб томоша қилди. Жумлада Ўзбекистонда бутун кино-театрларда ва дала шийпонларида жуда кўп марталаб намойиш килинди.
Келинг, яхшиси ушбу фильм хакида бир неча эпизодларни келтирсам. Бош ролни ижро этувчи Шурик фольклор ёзгани Кавказни тоғли районларидан бирига боради ва у турли ҳангомаларга дуч келади. Нина ҳам дам олгани тоғасиникига келиб турли ҳангомаларни бошидан кечиради. Ушбу районда Райком эмас, район коммунал бошқармаси бошлиғи ўртоқ Саахов бошчилик қилар эди. Ўртоқ Саахов эса ёзда ҳам колхоз раислари киядиган формани кийиб юрар эди. Саахов райондаги ахлатларни тозалатиш ва ободонлаштириш ишлари билан шуғулланмай, балким бошқа ишлар билан банд эди.
У районга дам олиш учун келган Нинани бир кўришдаёк севиб, ошиқи-беқарор бўлади. Нинага уйланишни орзу қилади. Бироқ Нина ўртоқ Сааховни ёмон кўрар эди. Саахов Нинани ўзининг дам олиш масканига ўғирлаб олиб келади. Нинанинг ёнига паднос кўтариб кирганда Нина падносни тўнтариб юборади. Лекин барибир Сааховни шум ниятлари барбод бўлади ва охири уртоқ Сааховни суд қилишади. Энди ҳурматли ўқувчилар мен бошқа бир айрим эпизодларни мисол келтираман. Ушбу районга ўртоқ Сааховни юқоридан сайлашган эди. Мисоллар келтираман, райондаги никоҳни қайд қилиш саройини райкомни ўрнига ўртоқ Саахов очади ва минбардан туриб мана бундай дейди:
-Мен сизларга бир гўзал аёлни таништираман. У студент, комсомол, спортсмен ва ниҳоятда соҳибжамол аёл.
Ахир ўзингизга маълум совет иттифоқида комсомоллар студенлар ва спортсменлар миллионлаб бор эди-ку.
У Нинага сўз беради. Нинани 25 – қўйга ва бир дона холодильникка ўзининг амакиси Жаброил ўртоқ Сааховга сотиб юборади. Бу эса одам савдоси ва ўғирлашга киради. Нинани сотаётганда Жаброил ўртоқ Сааховга:
-Сен ҳукуматнинг жунига ўзингни жунингни аралаштирма,-дейди.
Эътибор беринг Жаброил тоқат қилиб бўлмайдиган сўзни аччиғидан Сааховга айтади. Шунда Сааховни ҳам жаҳли чиқиб бундай дейди:
-Кечирасиз, мен ҳукуматни манфаатларини ҳимоя килиш учун юқоридан кўйилганман
Булар районда яширинча танца тушадиган жойларни ташкил қилишади. Танцага кириш 1 – рублдан. Бу танцанинг номи такса яъни таксага тушиш совет иттифоқида тақиқланган эди-ку. Танцадан тушган пулларни эса ҳукуматга эмас шахсий ҳамёнга урар эди. Саахов бечора гуноҳсиз Шурикни жиннихонага топшириб юборади. Ахир Совет иттифоқи даврида жиннихонага ҳукуматга бўйсунмаган ва шунга ўхшаш номуқобил шахсларни жиннихонага ташлар эди-ку. Сўнг Шурик жиннихонадан қочишга муваффак
бўлади ва ниҳоят Нинани озод қилади.
Фильмнинг охирида суд бўлади. Шу маҳал судда Григорий Высин алахсираб бундай дейди:
-Яшасин бизнинг олийжаноб ва адолатли судимиз.
Ваҳоланки уларни барчасини суднинг раиси қамамоқчи бўлиб суд ҳукмини ўқимокчи эди. Суд раиси Сааховг ўтиринг,- дейди лекин Саахов ўтира олмайди ва суднинг ўрнига тикка туради. Ахир Сааховни касалини даволаб ўтирадиган бўлганда суд қилса бўлар эдику. Сўнг фильмнинг охирида Шурик Нина билан хайрлашади. Нина эса чет эл маркасидаги ғаройиб машинага ўтириб уйига кетади.
Эслатма: Шурикни ётган жиннихонаси мен турган Қримнинг Бахчисарой шаҳрида ҳозир ушбу бино жиннихона эмас. Нина тошнинг устида ашула айтган жойи Қримнинг Ялта томонида тошда Нина ёзган ушбу битиклар бор. Бу ерда Нина бўлган. 1965 – йил.
Украина. Қрим. Бахчисарой шаҳри.
“Бирдамлик” ҳаракатининг Украина бўлими раиси Зокиров Исакжон.



