МАНСАБДАГИ ИТНИНГ ЭЪТИРОЗИ

Юсуф Жума

Каминанинг лавозими
Кичик, унчалик эмас.
Лекин ишни д ўндираман,
Озроқ суяк б ўлса бас.

Ҳатто қотил суяк берса,
Қутқараман, кулади.
Мени баъзан баъзи бирлар
Қ ўрқитмоқчи б ўлади.

» Ҳей, фалончи, – дейди дар ҳол, –
Порах ўрсан, қорасан.
Мен устингдан арз қиламан,
Юқорига бораман».

Гапни қаранг, бормоқчимиш
Юқорига. Боргин, ҳай.
Туюлади юқорида
Фаришталар тургандай.

Г ўё суяк олганимни
Улар билмас, бу не фан?!
Бу мансабни ўшаларга
Суяк бериб олганман.

1984 йил 22 ноябр соат 23.00-23.35

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares