“СУРХОНГАЗ”нинг миллиардлари қаерга “учди”?

2007-йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида “Йил якунлари бўйича” йиғилиш бўлиб ўтган ва ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов сўзга чиқиб:

– “Ўзбекнефтьгазхолдинг” компанияси томонидан газ маҳсулотлари маблағларининг ўзбошимчалик билан ўзлаштириб юборилаётганини қандай баҳолаш мумкин?” –деб айтганди эди.

Президентнинг маърузасидан сўнг жойлардаги прокуратура органлари томонидан “текширув”лар олиб борилди. Ҳусусан, Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ҳам текширувлар олиб борилди.

Текширув натижаларидан сўнг чиқарилган хулосага кўра “Сурхоннефтьгазхолдинг” ташкилотида раҳбарлик лавозимида 5 йилдан ортиқ муддат давомида ишлаб келган Нуриддин Абраев 1 миллиард 500 миллион сўмни ўзлаштиргани аниқланган. Баъзи бир манбаларнинг бизга берган маълумотларига кўра, Н.Абраев бу маблағни ўзлаштириб, Қозоғистон Республикасига қочиб кетган.

Куни-кеча Сурхондарё вилояти жиноий ишлар бўйича суди томонидан ушбу “иш” материаллари кўриб чиқилди.

Лекин…суднинг бир тўхтамли ҳукми шу кунга қадар эълон қилингани йўқ. Миллардлар қаерга “уч”гани эса ҳеч кимса билмайди.

ЗОҲИР АЛЛАМ.
Сурхондарё вилояти.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares