
Бойсун туман “Тузбозор”маҳалласида яшовчи фуқаро, кўп йиллардан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган тадбиркор Ражабой опани Бойсун туман “жиноий ишлар бўйича суд”ининг биносида учратиб қолдик…
Ражабой опа ўз суҳбати давомида бизга қуйдагиларни айтиб берди:
-Худо ўз раҳматига олсин! Менинг қайнонам Мастура Ҳудойқулова “мендан совға бўлсин!”-деб Бойсун тумани “Олмазор” кўчасидаги 10 сотиҳ ерни катта фарзандим Акмалжон номига васият қилиб кетгандилар. Турмуш ўртоғим Матлаб ака ўша ернинг атрофларини тош девор билан “чегара” қилиб ўраб олганди.
Буни қаран-ки, собиқ Бойсун туман ИИБнинг ходими Шавкат Қодиров ўз укаси Маҳмуд Қодиров номига сохта хужжатлар қилиб, ҳокимнинг қарорини чиқариб ушбу ерни хусусийлаштириб олибди. Мен “Бойсун деҳқон бозори”нинг бозорқўми Шавкат Қодировга ерни қайтариб берасизми?”-деб савол билан мурожаат қилдим. У киши бўлса:
-“Қўлингдан келганни қилаевер. Ерни мендан ололмайсан!”-деб мени ҳақорат қилди.
Шундан буён судма-суд юриб, адолат излаб, бир йилдан буён югуриб юрибман. Суд ҳалигача бир қарорга келгани йўқ!,-дейди биз билан суҳбатлашган Ражабой опа!
ЗОҲИР АЛЛАМ.
Сурхондарё вилояти.



